Болангизни овқатланишига эътибор қилинг…

Болангизни овқатланишига эътибор қилинг…
Соғлом овқатланиш - саломатлик гарови.

Ўсиб келаётган ёш авлоднинг овқатланишида юзага келадиган нуқсонлар уларнинг вужудидаги биокимёвий ва физиологик жараёнларга салбий таъсир кўрсатади. Болаларнинг ҳар томонлама соғлом вояга етишишларида уларнинг рационал овқатланишини тўғри ташкил этиш энг муҳим омиллардан бири бўлиб ҳисобланади.

Чунки, бола организми катталарникига нисбатан бир қатор физиологик кўрсаткичлари билан фарқ қилади. Шу билан бирга бола организмидаги моддалар алмашинувининг нисбатан жадаллигига боғлиқ. Улар танасидаги тўқима ва ҳужайралар турли озиқ моддаларни етарли миқдорда бўлишини талаб қилади. Агар бу эҳтиёж ўз вақтида қондирилиб борилмаса, организмда у билан боғлиқ нуқсонлар аста-секин юзага келади ва уларнинг қайта тикланиши жуда қийин кечади. Бундай ҳолатларни олдини олиш учун оилада ота-оналар, мактабда ўқитувчилар ва мутасадди ходимлар томонидан масалага доир тегишли вазифаларни амалга ошириб бориши, соғлом овқатланиш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг халқ оммаси орасида тарғиб қилиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.

Ҳозирги пайтда билиб, билмасдан кунлик овқат рациони таркибида углеводларнинг ҳиссаси меъёр даражасидан анча юқори бўлиши кузатилмоқда. Бу ҳолат асосан нон ва нон маҳсулотлари, хамирли таомлар, ёрмалар, гуруч ва соф ширинликларни бошқа озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан анча-мунча кўпроқ истеъмол қилиниши билан рўй беради. Бир вақтнинг ўзида оқсил ва ёғга бўлган эҳтиёж қондирилмасдан, оқибатда танада бу маҳсулотларга бўлган танқислик юз беради. Хусусан, ўқувчи ёшларнинг овқатланишида юзага келадиган бундай номутаносибликлар ва уларнинг давомли бўлиши, болаларнинг ўсиши ва ривожланиши, жисмоний ва ақлий қобилиятининг такомиллашуви, фанлардан ўзлаштиришнинг мақсадга мувофиқ бўлмаслигига олиб келади. Шунинг учун ўқувчи-ёшларнинг тўғри овқатланишида бу борадаги физиологик тушунчаларни кенг халқ оммаси айниқса, ўқитувчилар орасида кенг тарғиб қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Ота-оналарга болаларининг соғлом овқатланиши учун айрим тавсияларни келтирмоқчимиз:
Овқатланишда гигиена қоидаларига риоя қилишига доим эътибор қаратинг. Овқатланишдан олдин ва овқатланишдан сўнг қўлини камида 1 дақиқа совунлаб ювишга ёки антисептик воситаларидан фойдаланишга ўргатинг.
Юриб ёки тик турган ҳолатда овқатланишига йўл қўйманг.
Кунлик қабул қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг таркиби, сифати, энергетик қиймати ҳамда бошқа жиҳатларига эътиборли бўлинг.
Уйда ва мактабларда оқилона овқатланишга доир илмий-оммабоп материаллардан болаларни кенгроқ фойдаланишини назорат қилинг.
Сут ва сут маҳсулотлари, мева, сабзавотлар ҳамда шунга ўхшаш қишлоқда етиштириладиган маҳсулотларни кўпроқ истемол қилишига шароит яратинг.
Тез тайёр бўладиган ёки ярим тайёр маҳсулотларга ружу қўйиш ҳолатларини олдини олишга эътибор қаратинг.
Болангиз кўчадан озиқ-овқат дўконидан истемол қиладиган ичимлик, йогурт, турли хил ширинликлар, кансерва маҳсулотларининг яроқлилик муддатини кўздан кечиринг.
Ўз вақтида меъёри билан овқатланишига эътибор қилинг. Ҳаддан ташқари кўп овқатланиш ҳам зарарли.
Иссиқ овқат билан совуқ сув ичишига йўл қўйманг.


Ҳулкар Ҳазратова
Самарқанд давлат университети
одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимёси кафедраси докторанти

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Болангизни овқатланишига эътибор қилинг…