Абадий кураш...

Абадий кураш...
Ватан мустақиллиги, миллат тақдири учун кураш – абадий курашдир

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: Ўзбекистоннинг ҳар бир фарзанди халқимизнинг бирдамлиги, мамлакат яхлитлиги учун курашиб яшашни ўз ҳаётининг маъноси деб билмоғи керак! Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!

Дунёда империяпарастлик ва шовинизм бош кўтараётган, тажовуз ва таҳдидлар тобора ортаётган, тарихни бузиб талқин қилиш кучаётган, камситишлар, босқинчилик, вайронкорлик, бир-бирига қарама-қарши қўйишлар, адоват қўзғаш, урушларни молиялаштириш, ички ишларга аралашиш очиқ-ойдинлик касб этаётган зиддиятли, мураккаб бир даврда яшаяпмиз.

Мустақил мамлакатларга таҳдидлар турли кўринишларда бўляпти. Баъзан унга бепарво қараймиз, баъзида кампаниявозлик қилиб, ким ўзарга жавоб қайтарамиз.

Лекин биз миллат сифатида англаб етишимиз зарур бўлган бир ҳақиқат бор. Мустақиллик учун кураш қачонки, унга нисбатан таҳдидлар юз бергандагина кўзга ташланмаслиги керак. Бу ожиз қараш билан мутлақо муроса қилиб бўлмайди.

Мустақиллик учун жанг мамлакат ва миллат бор экан, ҳеч қачон тўхтамайди.

Унутмаслигимиз керакки, бу жанг тўхтаган куни душманлар бош кўтаради. Улар ҳали ҳамон мустамлакачилик, ҳукмронлик даъвосидан воз кечгани йўқ, пайт пойлаб туришибди.

Қачонки, биз аҳилликни, бирликни, ҳамжиҳатликни йўқотсак, ичимиздан хоинлар чиқса, Ватан озодлигини кўз қорачиғимиздек асрамасак, бундай вазият душманларимизга қўл келади.

Баъзан қайсидир коваклардан, ўзимизни ичимиздан чиққан сотқинларни жирканч овози чиқиб қолади. Улар тутқунлик, қуллик даврларини зўр бериб қумсайдилар. Уларнинг сафсаталари “гугурт бир тийин эди” дан бошланади. Уларнинг бу чиркин қарашларига чидаб туриш оғир. Ўша замонларда “Қадринг қанча эди?” дегим келади.

Турмуш қийинлигидан, ночорлигидан аёллар ўзига ўт қўйган, “пахта иши”, “ўзбеклар иши” гирдобида оталар қамалган, гўдаклар ўлими ортган, бемақсад уруш туфайли йигитлар жасади темир тобутларда қайтган, болалар пахта қулига айлантирилган даврларни наҳотки унутган бўлсак? Наҳотки шундай машъум кунларни қумсаётганлар орамизда бўлса. Бу даҳшатку...

Мустабид тузумни қумсайдиган кимсаларни буюк ёзувчи Чингиз Айтматов таъбири билан айтганда манқурт дегим келади. Наҳотки, қандайдир моддий нарсаларга Ватан мустақиллигини қиёслаш мумкин бўлса? Наҳотки, унинг қалбида миллий ғурур бўлмаса? Ор бўлмаса? Номус бўлмаса? Ўша кимлардир қумсаётган мустабид тузум бизни миллат сифатида ожиз қилиб қўймадими? Бизнинг тафаккуримизни ўлдирмадими? Осмадими? Отмадими? Сургун қилмадими? Агар мустақиллик бўлмаганида эди, биз аллақачон ўзлигимизни йўқотган, қадриятларимиздан айрилган, тилсиз, эрксиз, бир ночор халққа айланар эдик.

Бугун мамалакат мустақиллиги ҳақида гапираётганлар уни оддий ҳодисадай таърифлайдилар. Йўқ ундай эмас. Мустақиллик мамлакат ва миллатни қаддини тиклади. Мустақиллик миллатнинг онгидан қулликка кўниш синдромини олиб ташлади.

Мустақилликни бебаҳо имкониятларини, буюк эврилишларини, улуғ истиқболларини англаш учун, мустабид тузумнинг кирдикорларидан хабардор бўлиш керак. Ўша аянчли тарихни чуқур ўрганиш керак. Боболаримиз қанчалик хўрланганини, топталганини, қатағон қилинганини, миллатнинг ақли, билими, ўтмиши аёвсиз йўқ қилинганлигини тафтиш қиладиган пайт аллақачонлар келган.

Ҳеч қачон мустабидлик қайтиб келмасин. Халқимиз озод яшасин.

Озодлик учун курашга жонини тикадиган авлодлар пайдо бўлсин.

Ватанпарвар, миллатпарвар ёшлар майдонга чиқсин.

Яхши билингки, Ватан учун, мустақиллик учун кураш бу абадий курашдир. Бу курашдан, ҳеч ким ўзини четга олишга ҳаққи йўқ. Бу кураш умуммиллат курашидир. Бу курашда чекиниб бўлмайди. Ортимизда Ватан ва миллат турибди.

Бугун Ўзбекистонни тараққий этаётганлиги баъзиларга ёқмаслиги аниқ. Ўзбекистонни Марказий Осиё бирлиги учун улкан ишларни қилаётганлиги, кимларнидир тинчини ўғирлайди. Бугун Ўзбекистонни дунё ҳамжамиятидаги ўрни тобора юксалаётганлиги душманларимизни безовта қилади.

Чунки улар бир пайтлар мустақилликнинг дастлабки йилларида “бизсиз яшолмайди”, “ўзлари ялиниб келади”, “чегарасини ҳимоя қилолмайди”, “эртага фалон давлат уларни босиб олади” дея фол очишган эди. Лекин уларнинг фоли тўғри чиқмади. Биз мустақилликни бошимиз узра баланд кўтариб, мустақилликни машаққатли йўлларини мардонавор босиб ўтдик.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳақли равишда қайд этганидек: Бугун олдимизда турган вазифалар қанчалик улкан ва мураккаб бўлмасин, уларни биргаликда ҳал этишга кучимиз ҳам, имкониятимиз ҳам етади. Биз энди кечаги одамлар эмасмиз. Халқимиз ҳам кечаги халқ эмас.

Бугун Ўзбекистон дунёнинг энг нуфузли халқаро ташкилотларини тўлақонли аъзоси. Дунё тинчлигида муҳим ўрин тутадиган мамлакат. Ўз сўзига, ўз қарашларига эга бўлган қудратли давлат. Ўзбекистон учун қарамлик аллақачон тарихга айланган.

Хомтаъма бўлманг миллатимизни камситишингизга индамай қараб турмаймиз. Бугун бундай кимсаларга жавоб беришга, кимлигимизни кўрсатиб қўйишга кучимиз ҳам, билимимиз ҳам етади.

Айниган каллангиздан, чириган хаёлларни қувинг. Ўзбекистондан, ўзбек халқидан балки, нималарнидир олишингиз мумкин. Лекин мустақилликни эмас. Бу сўзларни қулоғингизга қўрғошиндай қуйиб олинг.


Рустам ХОЛМУРОДОВ,
Самарқанд давлат университети ректори,
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,
Олий Мажлис Сенати аъзоси.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34