Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси, профессор Аҳмадбек Юсупов университет ҳузуридаги илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар, ва уларнинг қошидаги илмий семинарлар раислари ҳамда котиблари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Анжуманда Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов, университет профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон-Финландия педагогика институти мутасадди ва тадқиқотчилари ҳам иштирок этди.
Учрашувда Аҳмадбек Юсупов Олий аттестация комиссиясида олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан фикрларини билдирди.
Мулоқот савол ва жавоб тарзида давом эттирилиб, кенгаш раислари, котиблари ҳамда диссертантлар ўзларининг илмий ишлари билан боғлиқ саволларга атрофлича жавоб берди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.