Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари
Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор рақслар, ўзбек таомлари ва либослари намойиши хорижлик меҳмонларда ҳам катта таассурот қолдирди.

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари



Бугунги кунда Самарқанд давлат университетида Хитой, Ҳиндистон, Россия, Туркия, Полша, Қозоғистон, Тожикистон каби давлатларидан келган профессор-ўқитувчи ва талабалар Наврўз байрамини кутиб олди.


Ариндан Баник (Ҳиндистон), Самарқанд давлат университети профессори:

- Мен илк бор Наврўз байрамини кўряпман. Ҳиндистонда Наврўз нишонланмайди, лекин шунга ўхшаш 25 март куни ҳоли-ранглар фестивали байрами тантанали ўтказилади. Наврўз ва Ҳоли байрами баҳорнинг кириб келиши билан нишонланади, шу жиҳати билан бир-бирига ўхшайди. Ўзбекистонда янги йилни январь ойидан бошланади деб билардим, лекин аслида Наврўз кириб келиши билан йил бошланиши мени ҳайратлантирди. Байрамни қизғин нишонладик. Барча қувноқ кайфиятда. Самарқандда ҳиндистонликлар жуда кўп. Бугун байрам баҳонасида ўнлаб юртдошларимизни кўриб севиндим. Ўзбекистон халқига байрам муборак бўлсин!





Екатерина Федосенко (Россия), Самарқанд давлат университети психология кафедраси профессори:

– Ўзбекистонга келганимдан бери кўп байрам тадбирларида иштирок этдим. Наврўз улар ичида энг гўзали экан. Халқингизга хос миллий урф-одатлар, кўркам либослар менда ўзгача таассурот қолдирди. Ҳамкасбларим байрамга адрас кўйлак совға қилишди. Бу менга жуда ёқди. Тўрт йилдан буён Ўзбекистондаман. Самарқанддан ташқари Тошкент, Бухоро, Фарғона, Хоразм, Андижон, Наманган шаҳарларида бўлдим. Ҳар бир шаҳарнинг ўз қадрият ва урф одатлари борлигини ҳис қилдим.


Эмраҳ Йилмаз (Туркия), Самарқанд давлат университети Туркология илмий тадқиқот институти ўқитувчиси, PhD:

– Мен 3 йилдан буён Самарқанддаман. Ҳар йили Наврўз байрами арафасида Туркияга кетишга тўғри келарди. Бугун Самарқанд давлат университетида кутиб олиш насиб қилди. Бундан жуда хурсандман. Туркияда ҳам Наврўз нишонланади. Бизда асосан миллий кийимлар ва табиатга бағишланган расмлар кўргазмаси бўлади. Ўзбекистондаги Наврўз байрами қизиқарлироқ экан. Бунда қадриятлар, турли хил спорт ўйинлари, чолғу ижрочилиги, кашта намуналари, халқ оғзаки ижоди каби миллий қадриятлар кўпроқ намоён бўлмоқда. Турли хил овқатлар қилиниши, дастурхонларинг безатилиши байрамга янада кўрк қўшмоқда…





Ю Хианг (Хитой), Шаанси нормал университети докторанти:

- Алмашинув дастури бўйича Самарқанд давлат университетида тадқиқот олиб бормоқдаман. Хитойда ушбу байрам “на ну зи” деб аталади. Байрам куни Хитойда дам олиш деб эълон қилинади. Самарқандда Наврўз тантаналарини кутиб олдик. Мен учун янгилик бўлди. Бу байрамда беғуборлик, меҳмондўстлик, ҳамжиҳатлик борлиги сезилиб турибди. Байрам тантаналарида талабалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар мени ҳайратлантирди. Ҳаттоки тадбирга ташриф буюрган хорижлик меҳмонлар ҳам хурсандчилигидан рақсга тушиб кетишди. Барчага Наврўз байрами муборак бўлсин!


Зҳанг Юқи (Хитой), СамДУ Инсон ресурслари ва маҳалла тараққиётини бошқариш институти​ талабаси:

- Ўзбекистонга келганимизга етти ой бўлди. Бир қатор байрамларни кўрдим. Мен учун ҳар бир байрам доим янгилик бўлган. Бу галгисини катта қизиқиш билан кутиб олдик. Таассуротларим аъло даражада. Ёш йигит-қизлардан тортиб, кексаларгача байрамни хуш кайфиятда ўтказишлари таҳсинга сазовор. Энг қизиғи, ушбу тантанага ҳамжиҳатликда тайёргарлик кўришар экан. Байрамни мириқиб томоша қилдик. Мен бундан хурсандман.



Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари