Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик Акмал Саидов ва Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ректори, академик Қаландар Абдураҳмоновлар СамДУ иқтидорли талабалари билан учрашув ўтказди.
Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов тадбирни кириш сўзи билан очди.
Академикларимиз сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан таълим соҳасига қаратилаётган эътибор, ёшларга оид давлат сиёсатининг аҳамияти каби масалаларга алоҳида тўхталди. Шунингдек, ўзлари босиб ўтган ҳаёт йўллари, эришган ютуқлари ҳақида ҳикоя қилишди. Бугун юртимизда кечаётган ўзгаришлар, янгиланишлар ҳақида сўз юритди.
Самарқанд давлат университети, профессор-ўқитувчилари фаолиятига юқори баҳо беришди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат Акрамов олган суратлар.