Илмий-амалий анжуман Ўзбекистондаги “Антропоген ландшафтшунослик” илмий мактаби асосчиси, география фанлари доктори, профессор, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Али Абдулқосимовнинг 90 йиллик юбилейига бағишланди.
Нуфузли анжуманда Ҳиндистон, Германия, Польша, Руминия, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Белоруссия давлатларидан 50 га яқин олимлар иштирок этди.
Конференция ялпи мажлисини Самарқанд давлат университет ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов кириш сўзи билан очди.
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг антропоген ландшафтшунослик мактаби асосчиси, профессор Али Абдулқосимовни 90 йиллик юбилейи муносабати билан йўллаган табригини вилоят ҳокими ўринбосари Ҳусан Тўхтаев ўқиб эшиттирди. Ҳамда олимга эсдалик совғаларини топширди.
Анжуманда Москва давлат университети профессори, география фанлар доктори Виктория Битюкова, Татаристон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ер ости бойликларидан фойдаланиш, табиий ресурслар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи, география фанлари номзоди Марат Фасхутдинов, Германиянинг А.Гумболдт номидаги Берлин университети доценти Савелий Кузмин ва бир қатор хорижий олимларнинг маърузалари тингланди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмат.