Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик Ботирхон Валихўжаевнинг уч жилдли “Танланган асарлари” тақдимоти бўлиб ўтди.
Маросимда Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Рустам Холмуродов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид, “Зарафшон” газетаси бош муҳаррири Фармон Тошев, таниқли ёзувчи Орзиқул Эргашев ҳамда академик Ботир Валихўжаевнинг оила аъзолари ва яқинлари иштирок этди.
Уч жилдли “Танланган асарлар” тўплами Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида “Зилол булоқ” нашриётида чоп этилган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати