Самарқанд давлат университетига Япониянинг Киото университети профессори, Ўзбекистон-Япония САТРEПС лойиҳасининг раҳбари, Кенжи Танака ҳамда Мие университети профессорлари Матсуо Наоко ва Кристина Тодеричлар ташриф буюрди.
Мартабали меҳмонлар билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди.
Мулоқотда қишлоқ хўжалиги, агробиотехнология ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳалари бўйича халқаро лойиҳаларни амалга оширишга келишилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.