Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида
Марказий Осиё минтақаси чорак аср давомида мураккаб даврни бошидан кечирди. Тили, дини, урф-одати бир бўлган халқларимиз ўртасида зиддиятлар ва душманчилик сунъий равишда пайдо қилинди. Бу қалтис вазият ҳатто бир неча бор уруш ҳолатини ҳам келтириб чиқарди.
Чегаралар ёпилди, борди-келдиларга барҳам берилди, тоғ-тошлар миналаштирилди. Аҳвол шу даражага бориб етдики, дўст-биродар халқлар бир-бирига душман кўзи билан қарай бошлади. Марказий Осиё учун умумий бўлган трансчегаравий дарёлар, тоғлар, яйловлардан биргаликда фойдаланиш масалалари тупикка кириб қолди. Умумий манфаатлар, муносабатлар ва ҳамкорлик тўхтади.
Бу давр Марказий Осиё учун энг оғир йиллар сифатида тарихга кирди. Халқимиз: “Бир кун жанжал бўлган уйдан қирқ кун хайр-барака кўтарилади”, деб бежиз айтмаган. Чунки Марказий Осиёда алоҳида иқтисод, алоҳида хавфсизлик, алоҳида ҳаво, алоҳида сув йўқ. Бу мамлакатлар ва халқлар Яратган томонидан чамбарчарс боғланган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарлигига келганидан буён, Марказий Осиё муаммоларини ва мураккабликларини ҳал этишга киришди. Ўшанда баъзи сиёсатчилар бу урунишлар хато эканлигини таъкидлаганди. Уларнинг назарида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида юзага келган зиддиятларни бартараф этишнинг иложи йўқ эди. Минг афсуски, бу калтабин қарашлар ва хомхаёлларга мослашиб қолгандик.
Шахсан ўзим гувоҳ бўлганман, Марказий Осиё мамлакатлари делегациялари йиғилган тадбирларда бир-биримизга ёвқараш қилганмиз, фикримизга қарши чиққанмиз. Бу вазиятларни кузатиш жуда оғир эди. Марказий Осиё халқлари асрлар давомида бир дарёдан сув ичган, бир тандирдан нон еган. Қуда-анда, оға-ини бўлиб, бирга яшаб келган.
Чегаралар ёпилиб, ўртага сим тўсиқлар тортилиб, муносабатлар совуқлашганидан, энг аввало, оддий халқ жабр кўрган эди. Энг аянчлиси, бу давр жуда узоқ давом этди. Катта авлод вакиллари бундай разолатга чидолмай, дунёдан кўзи очиқ кетди.
Президент Шавкат Мирзиёевга халқаро ҳамжамиятнинг дастлабки ишончи ва қизиқиши Марказий Осиё борасидаги оқилона қадамлари туфайли эди. Мирзиёев томонидан ҳар қандай шубҳа, гумон ва сунъий тўсиқларнинг парчаланиши Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги барқарорликка асос бўлди.
Тўғри, бунга осонликча эришилмади. Музларни эритиш учун кўп сайи-ҳаракат қилинди. Бу борада Ўзбекистоннинг ташаббуслари устуворлик касб этди. Ўзбекистон Марказий Осиё бўйича махсус ишонч концепциясини илгари сурди. Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёга ишончни қайтаришда ўзининг сиёсий иродасини намоён қилди. Бунинг натижасида жаҳон сиёсат майдонида Бир бутун Марказий Осиё деган мустаҳкам, барқарор тушунча пайдо бўлди.
Ўзбекистон Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари учун очилди. Нафақат очилди, балки уларга биринчи бўлиб қўл узатди. Самимий бағрига босди, меҳр улашди, ўтган келишмовчиликларни унутишга чақирди. Тарихий илдизларимизни, аждодларимиздан мерос бирдамлигимиз, қадрдонлигимиз ва қардошлигимизни яна бир бор эслатди.
2017 йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусида халқаро конференция ташкил қилинди. Шавкат Мирзиёев мазкур анжумандаги тарихий нутқида қуйидаги саволни ўртага ташлади: “Минтақада вазият қандай ривожланади? Бу ерда қандай куч устун келади? – Низо ва қарама-қаршиликларми ёки ҳамкорлик ва тараққиёт?"
Марказий Осиё минтақасидаги ҳақиқий аҳволдан келиб чиқиб, ўртага ташланган ушбу залворли савол ҳаммани ўйлашга ва хулоса чиқаришга ундади. Халқаро анжуманда иштирок этган экспертлар, сиёсатчилар Марказий Осиё минтақасида туб бурилиш юз беришини эътироф этишди. Бу жараёнларда Ўзбекистон ҳал қилувчи ва муҳим ўрин тутишини таъкидлашди.
Бу бежиз эмас, албатта. Ўтган давр мобайнида ҳеч ким бундай даъват билан майдонга чиқмаган эди. Олимларимиз, мутахассисларимиз Марказий Осиёда қарийб 25 йил давом этган кризис ва унинг салбий оқибатлари, мамлакатлар иқтисодига етказилган зарар ва халқларимизнинг қалбидаги жароҳатларни ўрганадилар, таҳлил қиладилар. Ишончим комил, бу туманни тарқатган қаҳрамон номи албатта тарихга муҳрланади.
Амалда бугун Марказий Осиё мамлакатлари учун ечилмаган муаммонинг ўзи йўқ. Бу борада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан асос солинган ва мунтазам ўтказиб келинаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари жуда муҳим ўрин тутмоқда.
Мантиқан олиб қараганда ҳам, бизнинг ўртамиздаги масалани кимдир келиб ечиб бермайди. Қадимда аждодларимиз қурултой чақириб, ҳар қандай чигал муаммони уруш-жанжалсиз ҳал этган.
Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида таъкидлаганидек: “Сўнгги йилларда Марказий Осиё яхши қўшничилик, барқарорлик, ўзаро ҳамкорлик ва ривожланиш йўлидан бормоқда. Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли Ўзбекистон барча қўшнилари билан давлат чегаралари, транспорт коридорлари ва сувдан фойдаланиш бўйича муаммоларни бартараф этишга муваффақ бўлди. Ишонч билан айтиш мумкинки, бизнинг халқларимизни минтақавий ўзига хосликни англаш туйғуси бирлаштирмоқда ва бу туйғу тобора кучайиб бормоқда. Бизнинг нафақат тарихимиз, балки келажагимиз, ҳаётий муҳим манфаатларимиз ҳам умумий ва муштаракдир. Минтақавий ҳамкорлигимизни кенгайтиришимиздан бошқа йўлимиз йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас! Аминманки, халқаро ҳамжамиятнинг қўллови билан Марказий Осиё бирдамлик йўлидан боришда давом этади. Марказий Осиёни тинч ва гуллаб яшнаётган ҳудудга айлантириш, Ўзбекистон ташқи сиёсатида бундан буён ҳам устувор мақсад бўлиб қолади.”
Марказий Осиё минтақасида эришилган тинчлик ва барқарорликни таҳлил қилган халқаро экспертлар бу тарихий жараёнларда Ўзбекистон томони илгари сурган ва изчил амал қилган Ўзаро ишонч дипломатияси ғалаба қозонганини эътироф этишган.
Баъзан ўйлаб қоламан, аслида яқин қўшнилар ўртасидаги зиддиятларга ҳеч қандай табиий омиллар сабаб бўлолмас экан. У ер бўладими, сув бўладими ёки чегарадаги зиддиятли ёки ноаниқ ҳудудлар бўладими, ҳаммасига тинч-тотувликда, дўст-биродарликда, қон-қардошликда ечим топса бўлар экан.
Бугун Ўзбекистон ва унинг раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси билан Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида очиқлик, яқинлик ва аҳллик ҳукм сурмоқда. Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқларида қўшни мамлакат фуқаролари ўз транспорт воситаларида эмин-эркин юрганини кўраман ва бу кунларни қадрига етиш керак деб ҳисоблайман.
Ўтган кунлардан сабоқ олиб, Марказий Осиё давлатлари учун умумий келажак барпо этилаётганлигидан қувонаман. Бу борада Ўзбекистон томони ўзининг тарихий ўрнини тиклаб, барча масъулиятни ўз зиммасига олганидан фахрланаман. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёга ишончни қайтарган давлат раҳбари сифатида тарихда қолишга ишонаман.
Хулоса ўрнида давлатимиз раҳбарининг қуйидаги фикрларини келтириш ўринлидир: Мустаҳкам тинчлик ва фаровонликка фақат умумий интилишлар ва биргаликдаги ҳаракатлар билан эришиш мумкин. Бизга ўзаро ишонч, бирдамлик ва ҳамкорлик руҳи ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ зарур...

Рустам ХОЛМУРОДОВ,
Самарқанд давлат университети ректори,
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,
Олий Мажлис Сенати аъзоси.