Самарқанд давлат университети Ургут филиалида талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди…

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди…
Самарқанд давлат университети Ургут филиалида давлат хусусий шерикчилик асосида 400 ўринли замонавий талабалар турар жойи ва шинам ошхона ишга туширилди.

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди…



Мазкур бинонинг очилиш маросимида Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов, Ургут тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари Муҳиддин Холиқов, туман «Нуронийлар» жамоат кенгаши раиси Фармон Азизов ва ота-оналар вакиллари иштирок этди.



Турар жой биносининг рамзий ленталари қирқилди. Йиғилганлар бинодаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
- Самарқанд давлат университети Ургут филиалининг 3-босқич талабасиман, - дейди сурхондарёлик талаба Феруза Низомова. - Давлатимиз томонидан бизнинг ўқишимиз учун барча шароитлар яратиб берилган. Филиалимизда фақат ётоқхонага эҳтиёж бор эди. Бугун талабаларнинг орзуси ушлади. Замонавий ва шинам хоналарга эга турар жой қад ростлади. Барча талабалар бундан хурсанд. Эндиликда менга ўхшаб бошқа вилоятдан ёки узоқ ҳудуддан қатнайдиган талабалар учун анча қулай бўлди.




Фармон Азизов, Ургут туман «Нуронийлар» жамоат кенгаши раиси:
- Бундан икки йил олдин туманимизда Самарқанд давлат университети Ургут филиалининг ташкил этилиши тарихий воқеа бўлган эди. Мазкур олий таълим муассасида 1500 нафар талаба таҳсил олмоқда. Бугун Ургутликлар учун катта тантана. Йигит-қизларимиз учун барча қулайликларга эга бўлган янги турар жой мажмуини кўриб, болаларимизга ҳавас қилдим. Айрим хонадонларда йўқ шароит, ушбу турар жойда бор. Кун сайин филиал ҳудуди кенгайиб бормоқда. Бу каби қурилишлар ва бунёдкорлик ишлари ҳали давом этишига, талабаларимиз учун янада яхшироқ имкониятлар яратилишига ишонаман.
Тадбир давомида яшил макон лойиҳаси доирасида бир қатор мевали кўчатлар экилди.


samarqandim.uz сайтидан олинди

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқанд давлат университети Ургут филиалида талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди…