Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов Биокимё, Муҳандислик физикаси институтлари ҳамда математика факультетининг истеъдодли ёшлари билан очиқ мулоқот қилди.
Истеъдодли йигит-қизларга чет тилини ўрганишнинг муҳим аҳамияти ҳақида тушунча берилди. Тинимсиз изланиш, мустақил равишда дарсларни ўзлаштириш қандай натижа бериши мисоллар ёрдамида тушунтирилди. Шунингдек, ўқишнинг магистратура босқичини хорижда давом эттириш имконияти борлиги алоҳида таъкидланди
Талабаларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилиб, улар учун янада яхшироқ шароитлар яратилиши билдирилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.