2018 йил 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори имзоланди.
Қарорда давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари белгатланди. Унга кўра уларнинг ойлиги 2018 йил 1 декабрдан 1,2 баравар ва 2019 йил 1 апрелдан 1,15 баравар босқичма-босқич оширилиши белгилаб қўйилди.