Ортиқхўжаев: "Бепул уй ногиронларга берилишини эшитган аёл бармоқларини кесиб ташлади"

Ортиқхўжаев: "Бепул уй ногиронларга берилишини эшитган аёл бармоқларини кесиб ташлади"
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев AlterEgo лойиҳасига берган интервьюсида ўз фаолияти давомида бир аёл билан юз берган воқеани эслади.

"Президентимиз доим халқ билан мулоқот қилиш кераклигини таъкидлайдилар. Тўғри, одамлар билан гаплашиш қийин. Лекин улар билан суҳбатлашиш менга ёқади. Чунки мен уларнинг дардига қулоқ тутар эканман, муаммоларини ҳал қилиб бераман. Муаммосига ечим топилган одамнинг эса ҳаётида ва кайфиятида ўзгариш бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, халқ билан ўтказиладиган мана шундай учрашувларга бизнесменларни ҳам таклиф этган бўлардим. Бадавлат бизнесменлар келсин, ёнимда ўтирсин ва шунчаки тингласин: одамлар қандай яшаётганини билсин!

Халқ қабулларида қизиқ воқеалар ҳам бўлиб туради. Бир куни менинг олдимга бир аёл келди. Квартира беришимни сўради. Айтишича, шаҳар ҳокимлиги унга бепул уй бериши керак экан. Мен фақат ногиронларга ва ҳаддан ташқари кам таъминланган оилаларга навбат асосида уй берилишини айтдим. “Сиз ногирон эмассизку, моддий ҳолатингиз ҳам яхши”, дедим. Бепул уйлар биринчи навбатда ногиронларга берилишини тушунтирдим.

Тахминан бир ҳафта ўтгандан кейин яна ҳокимликка келиб, қабулхонага телефон қилди. Бақириб-чақириб, мени қабул қилишимни талаб қилди. Мен уни хонамга киритдим. Маълум бўлишича, ўтган сафар гаплашганимиздан кейин у уйига бориб, қўлининг иккита бармоғини кесибди. Қўли бинт билан боғланган. Менга қараб: “Мана, мен ногиронман. Мен энди ишлай олмайман. Менга уй беринглар!” деди" - дея ҳикоя қилди ҳоким.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Гулноза 15 май 2019 00:32
    Е куйингге бу бн одамларни йерга урмокчимисиз балким росданам зарурдир ахир уйга мухтожларга бермай бойларга бердингизларку куп бойлар ногиронларни одина олди жой
  2. Нодира 14 май 2019 21:03
    Тўғри қилган чунки жонидан ўтиб кетган.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ортиқхўжаев: "Бепул уй ногиронларга берилишини эшитган аёл бармоқларини кесиб ташлади"