Фото: Бухорода ҳаводан сув олувчи қурилма ишга туширилди

Фото: Бухорода ҳаводан сув олувчи қурилма ишга туширилди
Бухоро шаҳрида 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Исроилнинг “Watergen Ltd.”, Холон технологиялар институти билан ҳамкорликда “Gen-350” атмосфера сув генератори ўрнатилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Ҳаво намлигидан фойдаланган ҳолда тоза ичимлик суви ҳосил қилувчи мазкур ҳаво-сув генератори қурилмаси бир суткада ўртача 900 литргача тоза сув олади. “Watergen” технологияси асосидаги “GENiusTm”, “Gen-350” қурилмалари дунёдаги энг кам энергия сарфловчи ҳаво-сув генератори бўлиб, у кам қувват истеъмоли билан кўпроқ сув ҳосил қилиш имконини беради. Қурилма, шунингдек, бир нечта тўсиқли фильтр каскадлар орқали ҳавони фильтрлайди.

Таъкидлаш жоизки, атмосфера ҳавоси намликнинг улкан резервуари ҳисобланади, ҳатто қуруқ иқлимли ҳудудларда ҳам одатда 1 квадрат метр ҳавода 6-10 граммгача сув бўлади. Қуруқ иссиқ, чўл ҳудудларидаги ерга яқин жойлашган 1 квадрат километр атмосфера қатламида 20 минг тонна буғ мавжуд.

Статистик маълумотларга кўра, дунё аҳолисининг бешдан бир қисми сув тақчил ҳудудларда яшайди. Бундан ташқари, жаҳон аҳлининг тўртдан бир қисми ер ости сувлари ва дарёлардан фойдаланиш имконини берувчи инфратузилмалар мавжуд бўлмаган ривожланаётган мамлакатларда истиқомат қилади. Сув танқислиги глобал муаммога айланиб улгурган ҳозирги замонда чўл ҳудудларида сувга бўлган эҳтиёжни қондириш, биологик тизимни мувозанатга келтириш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини сув билан таъминлаш мақсадида ҳаводан сув олиш лойиҳасини амалда синаш Ўзбекистон учун ўта долзарб.

Бухорода ишга туширилган янги қурилма Инновацион ривожланиш вазирлиги бошчилигида тажриба тариқасида илк бор синовдан ўтказилмоқда.

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов 12 май куни Исроил давлати делегацияси билан учрашувда ушбу лойиҳа муваффақиятли амалга оширилган тақдирда 2 ойдан сўнг Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида ҳам қурилмани ўрнатиш масалаларини муҳокама қилди. Вазир, шунингдек, келгусида ҳар бир хонадон учун мўлжалланган ҳаво намлигидан фойдаланган ҳолда тоза ичимлик суви ҳосил қилувчи кичик ҳаво-сув генераторларини ишлаб чиқиш бўйича амалий таклифлар берди.

Фото: Бухорода ҳаводан сув олувчи қурилма ишга туширилди

Ўхшаш янгиликлар

  1. Azim Qayumov 14 май 2019 19:35
    Бунга сарфланаётган маблағни тоза ичимлик сувни тежашга сарфласак мақсадга мувофиқ бўларди.Қанчадан қанча тоза ичимлик суви беҳуда оқиб ётибди.Тоғлардан оқаётган тоза шаффоф тоза ичимлик суви инсофсизларча ифлослантириябмиз.Ҳоводан олинаётган сув тоғлардан оқаётган менираллашган бўлоқ суви ўрнини босолмайди.Бу технология экологияга тасир қилмаслигини ҳеч ким кафолатламайди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Фото: Бухорода ҳаводан сув олувчи қурилма ишга туширилди