Бош прокуратура Саид-Абдулазиз Юсуповнинг аҳволи ҳақида маълумот берди

Бош прокуратура Саид-Абдулазиз Юсуповнинг аҳволи ҳақида маълумот берди
Бош прокуратура Саид-Абдулазиз Юсупов саломатлиги ҳолати шифокорлар томонидан текширилиб, уни қамоқда сақланишига тўсқинлик қилувчи аломатлар аниқланмаганини маълум қилди. Бу ҳақда "Дарё" нашри хабар берди.

Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсупов 10 май куни Жиноят кодексининг 168-моддасида кўзда тутилган фирибгарлик фактлари аниқланганлиги юзасидан қўлга олинган эди. Маълумотларга кўра, Юсупов ўзини махсус хизматлар ходими сифатида таништириб, айрим фуқаролардан 65 минг, 28 минг ва 15 минг доллар пулни фирибгарлик йўли билан олган.

У қўлга олингандан сўнг, Юсуповнинг рафиқаси бир қатор ОАВларга интервью бериб, эрининг оғир касаллиги борлигини, шу туфайли тиббий ёрдамга муҳтожлигини маълум қилган эди. Бош прокуратура матбуот хизмати бу хабарларга муносабат билдирди.

Саид-Абдулазиз Юсуповнинг оёқларида қон томирлари билан боғлиқ касаллиги бор, бу ҳолат назорат остида, оиласи томонидан унга зарур дори-дармон келтирилишига ҳеч бир тўсқинлик қилинмаяпти.

Аксинча, зарурати бўлса, шифокорлар томонидан тергов давомида барча зарурий муолажа ва дорилар тақдим этилади. Бугунги кунда Саид-Абдулазиз Юсуповнинг соғлиғи яхши, - дейилади Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати маълумотида.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Азим 14 май 2019 18:43
    Мансаб ҳеч кимга вафо қилмайди. Агар буни инкор қилмоқчи бўлсанг, қани айт-чи, аввалги мансабдорлар қаерда қолди? Шундай экан, амал курсисида ўтирганингда солиҳ амаллар қилиб қол, чунки мансабинг кетади, амалларинг қолади.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Бош прокуратура Саид-Абдулазиз Юсуповнинг аҳволи ҳақида маълумот берди