Фарғонада “кўршапалак уяси”ни сотган шахсга ҳукм ўқилди (+ВИДЕО)

Фарғонада “кўршапалак уяси”ни сотган шахсга ҳукм ўқилди (+ВИДЕО)
Фарғонада кўршапалак уясини саратон касалига даво деб, 15 минг 300 долларга сотиб, фирибгарлик қилган шахсга суд ҳукми билан 6 йилу олти ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Қўқон шаҳрилик О. Солиев (исм фамилияси ўзгартирилган) жамият учун фойдали меҳнат қилиб кун кўриш ўрнига, фирибгарликни ўзига касб қилиб олди. У бундай қилмиши учун суд ҳукми билан 6 марта судланиб, озодликдан маҳрум қилиниб, жазони ўтаган бўлса-да, тегишли хулоса чиқармади. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас деганларидай, у яна фирибгарликка қўл урди.

О. Солиев қандай қилиб бўлса ҳам “мўмай пул” топиб, кун кечиришни афзал билди. У интернет орқали кўршапалак уяси саратон касалига шифо бўлиши ҳақидаги хабарларни ўқиб, сохта уя ясаб, сотишни ўйлаб қолди ва буни уддасидан чиқди. Энди у харидор топишни ўйлай бошлади. Қозоғистон Республикасидан нотаниш бир бола билан телеграм ижтимоий тармоғи орқали гаплашиб, кўршапалак уясини нархини 100 минг АҚШ доллар эканини айтганда харидор бу нархда қимматлигини билдирган. О. Солиев 2018 йилнинг октябрь ойи ўрталарида Учкўприк тумани Ёйилма қишлоғида жабрланувчи Б.Маҳкамов билан учрашиб, унга Наманган вилояти Поп туманидаги тоғли ҳудудларда “кўршапалак уяси” борлигини, у саратон касаллигига шифо бўлишлигини, агар истаса “кўршапалак уяси”ни 23 минг 300 АҚШ долларига сотишлигини айтиб, уни алдайди. Ишончга кириш мақсадида ўзи томонидан олдиндан цемент, оҳак, алебастер ва тупроқдан ясаб қўйилган ноксимон шаклдаги жисмни “кўршапалак уяси” эканлигини, унга тилло буюмлар ёпишиши, саримсоқ пиёздан эса қочиши ҳақида тайёрланган ёлғон видеороликни кўрсатган.

Ўзи томонидан тайёрланган сохта “кўршапалак уяси”ни 5 литр ҳажмдаги елим идиш ичига атрофини ялтироқ қоғоз ва пахта билан ўраб олиб келиб, Б.Маҳкамовга ушбу модда очилса, уни бир сутка давомида таркиби бузилиб, кўршапалак уяси ичидаги “амруғ” моддаси хусусиятини йўқотишини айтади. Сохта “кўршапалак уяси”ни 15 минг 300 (125 миллион 583 минг 12 сўм) қийматдаги жуда кўп миқдордаги пулга сотиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган пулларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Терговга қадар текширув даврида О.Солиевдан “кўршапалак уяси” далилий ашё тариқасида олинган.

Суд экспертиза хулосасига кўра, “кўршапалак уяси” қўнғир рангли, қаттиқ инга ўхшаган ноксимон жисмни устки қавати цементдан, ўрта қавати оҳак моддасидан, остки қавати тупроқдан иборат бўлиб, цемент, оҳак ва тупроқ қурилиш материаллари туркумига кириши аниқланган.

Судланувчи О. Солиев жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2018 йилнинг 10 декабрь куни сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини олиш, ташиш ёки ўтказиш мақсадида жиноий шериклари судланувчи А.Ботиров ва Қирғизистон Республикаси фуқароси А. Худайқулов билан олдиндан бир гуруҳга бирлашган. Улар кўп миқдордаги жами 393 та касетадаги “лирика” дори воситаларини Қўқон шаҳар Афғонбоғ кўчаси чорраҳасига ўтказиш мақсадида ташиб келиб, махсус харидорга 121 касетада бўлган “лирика” дори воситасини 3200 АҚШ долларига сотган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судида О. Солиев ва А. Ботировларнинг мазкур жиноят иши кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, улар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг бир қатор моддалари билан айбли деб топилиб, тегишли жазо тайинланди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Фарғонада “кўршапалак уяси”ни сотган шахсга ҳукм ўқилди (+ВИДЕО)