Йўл ҳаракати қоидаларини энг кўп водийликлар бузмоқда

Йўл ҳаракати қоидаларини энг кўп водийликлар бузмоқда
Тошкент шаҳри билан водий вилоятларини боғловчи йўл А373 “Тошкент – Ўш” автомобиль йўлининг Тошкент вилояти ҳудуди орқали ўтувчи йўлдан бир кунда қарийб 30 мингдан ортиқ автомобиль ҳаракатланади.

Уларнинг белгиланган тезликни меъёридан оширмаслигини назорат қилиш мақсадида йўлларда фоторадарлар ишлаб турибди. Тошкент вилоятида ҳудудига қарашли йўлларда жойлашган фоторадарлар ўтган 3 кунда 1652 та қоидабузарликни қайд этди. Бу қоидабузарликлар бўйича чиқарилган қарор “Ўзбекистон почтаси” орқали ўз эгаларига юборилмоқда.

Агар қоидабузар ҳайдовчиларни вилоятлар кесимида таҳлил қилсак, Андижон вилояти 242 та, Фарғона вилояти 487 та, Наманган вилояти 332 та, Тошкент вилояти 343 та ва бошқа ҳудудлардан 248 тани ташкил этди. Бундан кўриниб турибдики водийлик ҳайдовчилар қоидабузарлар рўйхатида етакчилик қилмоқда. Улар йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан бирга, ўз ҳамёнига ҳам зарар етказмоқда.

Шунингдек Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот гуруҳи инспектори Рустам Асқаров Тошкент вилояти ЙҲХ бошқармаси вилоят ҳудудида фоторадарлар мунтазам фаолият олиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Алимов 17 май 2019 04:27
    ЙПХ дагилар фоторадарлардан тушаетган жарималарни куриб Тошкентдан Андижонга етаборгунингча йул куйи радар урнатидатилгар, афсуски икки томони одам йук дала дашт йулларга хам фоторадарлар урнатилган. Бу фоторадарлар дашт жойларда нима кераги бор ундан кура мактаб богча ва одам гавжуп булган худудларга урнатилиши керак аслида. олдига урнатиш керак эмасми? Йуловчи хамда хайдовчиларни хавфсизлигини таьмаинлаш куйилиши керак болган радарлар аслида у учун куйилмаган сабаби мактаб, богча олдида учун куйилиши керак аслида лекин бирок улар купрок бизни зараримизга
  2. maruf 17 май 2019 03:36
    водийликлар давлатимизни хазинасини тўлдиришда фаол қатнашиб, ватанпарвар эканлигини исбот этишяпти
  3. Sanjarbek Mirzo 16 май 2019 12:23
    Yuqoridagi fuqaroning gaplariga qo'shilgan holda qo'shimcha qilmoqchiman. Haqiqatdan ham statsionar radarlar qo'yilgan yo'l qaysi hududga tegishli ekaniga qarab o'sha hududni haydovchilari harakatlanadi. Toshkent shahridagi 115 ta chorrahalardagi kameralarn 2017 yilning 15 martidan boshlab ishga tushgan va qoodabuzarliklar aniqlanib pochta orqali jarimalar habari berilmoqda. Xo'sh Toshkent shahridagi kameralarni ko'tarsak qayerlik haydovchilar eng ko'p qoida buzgan ekan.
    Hurmatli sayt hodimlari sarlavhami va maqolani e'tiborli bo'lib va aniq ma'lumotlar asosida tarqatishinglarni Vodiy aholisi nomidan iltimos qilgan bo'lardim
  4. Акмал 16 май 2019 08:49
    Водийни пойтахт билан боғлайдиган асосий йўл бўлганлиги учун бу йўлларда асосан водийликлар харакатланади ва ўз навбатида фоторадарга ҳам энг кўп улар тушади. Масалан, Маълум бир худуддаги фоторадарларни статистикасини обчиқиб, бутун Республика (нафақат Республика) миқёсида ўқиладиган сайтда "фалон жойликлар қоидани кўп бузмоқда" дейиш нотўғри. (Кимдир сарлавхани ўзини ўқийди). Масалан Нукусдаги фоторадарларни ўрганиб, "Йўл ҳаракати қоидаларини энг кўп Қорақалпоқлар бузмоқда" дегандек гап бўляпти.
    Ўзи умуман қоидабузарни қайси худудга тегишлилигини нима аҳамияти бор? Агар бу шунчалик мухим бўлса, Республикадаги жами фоторадарлардаги қоидабузарликларни умумлаштириб, ўша худуддаги дейлик хар 1000 та автомобилга нечта қоидабузарлик тўғри келишини хисобланг.
    Тушунаман, сарлавха эътиборни жалб қиладиган бўлиши керак. Лекин бундай провакацион йўл билан эмас. Холис бўлинглар.

    Сайтдан профессионал жавоб кутамиз.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Йўл ҳаракати қоидаларини энг кўп водийликлар бузмоқда