Аввалрооқ сайтимизда Бахтиёр Абдусаматов (Юнусобод туман ҳокими лавозимида ишлаган), Ўлмас Мухамедсаидов (вақтинча ишсиз) ва Шохрух Маликов (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги «Миллий PR-маркази» ДУК бош директори лавозимида ишлаган)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд ўз якунига етгани ҳақида хабар берган эдик.
Унга кўра собиқ ҳокимга 5 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган эди.
"Дарё"нинг маълум қилишича дастлабки тергов ҳаракатлари давомида етказилган моддий зарарни ихтиёрий равишда қоплаш мақсадида Абдусаматов томонидан тақдим этилиб, ДХХ депозит хизмат рақамига топширилган 400 минг доллар унинг турмуш ўртоғи Абдусаматовага қайтарилиши кўрсатиб ўтилди.
Тадбиркорлар Исроил Алимов, Умид Тўраев ва Шуҳрат Бобоев ҳамда фуқаро Музаффар Мусаевнинг собиқ ҳокимга нисбатан моддий ва маънавий даъволари йўқлиги билдирилди.