«Озодлик» мухбирлари Шуҳрат ва Ҳурмат Бобожоновлар ўзини МХХ ходими сифатида таништирмоқда (аудио)

«Озодлик» мухбирлари Шуҳрат ва Ҳурмат Бобожоновлар ўзини МХХ ходими сифатида таништирмоқда (аудио)
Ижтимоий тармоқларда «Озодлик» радиоси мухбирларининг алдов йўли билан маълумот олаётган видеоси тарқалди.

Унда радио журналистлари турли давлат ташкилотларига ўзларини гўёки Вазирлар Маҳкамасида ишлайдиган ходимлардек таништириб, алдов йўли билан маълумот олишга ҳаракат қилади. Чехиянинг Прага шаҳрида жойлашган радионинг ўзбек хизматида ишлайдиган ходимларнинг ахборот олиш йўлидаги бундай «ҳаракати»ни қандай тушуниш мумкин?

Сир эмас, кўпчилик «Озодлик»ни шов-шувли хабарлари учун ўқийди. Бироқ парда ортида нима борлиги — радио бунча шов-шувни қандай тайёрлаётгани, бунда қандай «усуллар»дан фойдаланишини ҳамма ҳам билавермайди. Юқорида тилга олинган видеода радио мухбирларининг қандай ишлаши ҳақида исботу далиллар очиқ-ойдин келтирилган.

Жумладан, радио ходимлари — Алишер Сиддиқ, Ҳурмат Бобожон, Шуҳрат Бобожон, Сирожиддин Толипов, Лазиз Олимов ҳар сафар ўзларини турли инсонлар, жумладан, бир гал «Кабминдан Ойбек», бошқасида «Хоразмдан Шавкат», яна бирида «Миллий хавфсизлик хизмати ходими» сифатида таништириб, журналистика қонунлари ва журналист этикасини оёқости қилмоқда.

Аслида хос суҳбатларни рухсат сўрамай, огоҳлантирмай ёзиб олиш, сўнгра уни эълон қилиш, камига бошқача талқинларга сабаб бўладиган даражада ўзгартириб, гапларни контексдан юлиб олган ҳолда эълон қилиш — этикага ҳам, қонунга ҳам, одамгарчиликка ҳам тўғри келмайди. Эътибор берсангиз, улар томонидан тайёрланаётган хабарларда ёзиб олинган овозлар кесилиб, маълумотнинг маъносини бошқа томонга буриб юбориш ҳолатлари кўзга ташланади.

Ўзбекистон Республикасининг «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 6-моддасида: «Журналист ўз касбига доир ахборотдан шахсий мақсадларда фойдаланиши, ахборот манбаи ёки муаллиф розилигисиз жисмоний шахснинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотларни эълон қилиши, шунингдек аудио ва видео ёзиш воситаларидан фойдаланиши мумкин эмас»лиги қайд этиб ўтилган. Бироқ «Озодлик» мухбирларининг ҳаракати бу мезонларнинг ҳеч бирига тўғри келмайди.

«Бугун юртимизда нафақат миллий, балки хорижий оммавий ахборот воситаларининг ҳам эркин фаолият юритиши, ахборот олиши учун кенг имкониятлар яратилган. Бироқ айни шу жараёнда юқоридаги каби ёлғон-яшиқ, этика қоидаларига тўғри келмайдиган ‘усуллар’ билан маълумот олишига интилиш бўлар экан, журналистиканинг холислик, ҳаққонийлик мезонларига путур етади. Зеро, журналист ҳар қандай ҳолатда ҳам зиммасидаги вазифани масъулият билан бажариши, бу борада, албатта, касб одоби ва этикасига риоя этиши шарт ва зарур», — дея якунланади мақола.





Ўхшаш янгиликлар

  1. Abduqodir Mahmud 17 май 2019 08:34
    Yuzma-yuz ma'lumot berilsin. Bular ta'magirlikda ayblansin.
  2. Исметулла уснатдинович Нукус т 16 май 2019 17:48
    Телефоннан информация берилишларни туктатиш керак…
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » «Озодлик» мухбирлари Шуҳрат ва Ҳурмат Бобожоновлар ўзини МХХ ходими сифатида таништирмоқда (аудио)