Instagram ижтимоий тармоғида яна бир антиқа видео тарқалди.
Унда Тошкент метросида, вагоннинг ичида соқол олаётган ёш йигитни кўришимиз мумкин. Бола ушбу ҳолатда ўз телефонига қараб, уни ойна сифатида фойдаланиб, соқолини олган. Йигит ўз видеосига қуйидагича изоҳ қолдирган: "Ҳамма уй ишларини йўл-йўлакай қилиб кетса бўлади. Саҳифамга аъзо бўлганлар сони 12 минг бўлгани муносабати билан ушбу видеони жойладим".
Қуйида видеолавҳани ҳавола этамиз.