8 ноябрь куни Миллий матбуот марказида тест синовлари якунлари бўйича Давлат тест маркази мутасаддилари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.
Йиғилишда иштирок этган ДТМ директори ўринбосари Қаҳрамон Ҳақбердиевга бу йил ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган Самарқанд давлат университетида давлат тест синовлари шаффоф бўлмагани ҳақидаги хабарлар қанчалик тўғри ёки йўқлиги сўралди.
Қаҳрамон Ҳақбердиев бу ҳақда ҳали аниқ бир нарса деёлмаслигини таъкидларкан: "Мазкур тест синовлари ўтказилган жойга ўрнатилган назорат камераларининг ёзувини Бош прокуратура ўрганмоқда, ишлар ниҳоясига етгач ОАВга албатта хабар беради", – деб айтиб ўтди.