Ютуқли ўйинлар қиморга кирадими?

Ютуқли ўйинлар қиморга кирадими?
Кунига икки-уч блок «Tizer» ичаётганимни кўрган акам менга раҳми келиб, кеча «Spark» олиб берди. «Tizer»га раҳмат!

Ижтимоий тармоқларда бугун латифа сифатида айланаётган бу сўзлар аксарият одамларимизнинг дилидагини ифодалаётган бўлса ажабмас.

Дарҳақиқат, бугун дўконларимиз ютуқли маҳсулотлар билан лиқ тўла. Бундай маҳсулотларнинг бозори ҳам чаққон. Ичидан совға чиқишини орзу қилиб олдига ичимлик идишларини йиғиб олган одамларнинг сурати кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Телеканалларимизда ҳам «Борига барака», «Олтин калит», «Омад шоу», «Миллионер шоу», «Кафил шоу» каби бир қатор ютуқли теледастурлар, қопқоғида турли совғалар жойлаштирилган ичимликлар рекламаси кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Савол туғилади, бу каби акциялардан кимга нима наф? Ишлаб чиқарувчилар буни бозор иқтисодиётидаги рақобат муҳити, телеканал ижодкорлари эса аудиторияни кўпайтириш билан изоҳламоқда.

Меҳнатдан келса бойлик...

Халқимизда: «Меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик» деган нақл бор. Бу қадимдан ота-боболаримиз ҳалол меҳнат билан пул топиш, рўзғор тебратишни ҳар нарсадан устун қўйишганини англатади. Шу боисдан улар фарзандларини меҳнатсевар қилиб вояга етказишган. Ҳар қандай вазиятда ҳам билими, ҳунарига ишониш лозимлигини таъкидлашган. Бироқ бугун тарбиядаги ана шу муҳим жиҳатлар бироз оқсаётгандек гўё.

Яқинда ишга шошилиб чиқиб кетаётганимни кўрган 6 ёшли ўғлим: «Ўзим «напитка» ичиб сизга мошина обераман. Шунда ишга бемалол борасиз, кеч қолмайсиз», деди. Кеч қолаётганимга қарамай, фарзандимга бу фикри нотўғри эканини, улғайиб бирор касбда иш бошласа, меҳнати билан топган пулидан автомобиль олиши мумкинлигини тушунтирдим.

Аммо бир жиҳат таъбимни хира қилди. Бугунги кунда телеканалларда эфирга узатилаётган турли ютуқли ўйинлар рекламаси, телешоулар болаларнинг дунёқарашини ҳам, фикрлаш доирасини ҳам ўзгартирмоқда.

Текин пишлоқ қопқонда бўлади...

— Бу каби ўйинларнинг оммалашиши кишиларнинг онгини ўзгартириб, уларни бойлик орттиришнинг осон йўлларини қидиришга ўргатиб қўяди, — дейди психолог Мамлакат Хўжамова. — Натижада ўша шахс бирор нарсага ўз кучи, меҳнати билан эришишдан кўра, лотерея ёки шунга ўхшаш ўйинлар орқали етишишга интилади.

Шунингдек, бугун юртимизда ютуқли ичимликларга бўлган талаб ортиб бораётганини ҳам таъкидлаш жоиз. Энг ёмони, бу инсонларга нафақат маънавий, балки жисмоний жиҳатдан ҳам зарар келтиради. Чунки фақат ютуғи бўлгани учунгина юқори талаб билан сотиб олинаётган ичимликларнинг аксарияти энергетик ичимликлардир. Уларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш эса организмга салбий таъсир кўрсатади. Бироқ «Осмондан тушадиган бойлик»ка интилганимиз боис бу борада баъзан чегарани билмай қоляпмиз. Бу кишини аста-секинлик билан турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишга, ҳар бир ишни фақат манфаат учунгина амалга оширишга етаклайди.

Ўша кўрсатувларни эътибор билан кўрсангиз, қиморхона муҳитини тасаввур қиласиз. Бошловчи иштирокчини гангитишга ҳаракат қилади. Шунча нарса бераман, ўйиндан чиқасизми ё давом этасизми, деб. Кўрсатувни кўрган гўдакларда, болаларда қимор ўйинларига кўникма, осон мулкдор бўлишга майл ва ҳаромдан ҳазар қилмаслик юзага келмаслигига ким кафолат беради?

Осон эришилган нарсанинг қадри бўлмаганидек, дабдурустдан бирор нарсани қўлга киритиш орзусидаги одамлар ўзидаги мавжуд нарсаларнинг қадрига етмаслиги, асраб-авайламаслиги кўп кузатилган.

«5 минг сўм тўлаб музлаткич ютиб олдим...»

— Тўғрисини айтсам, мана шу ўйинлар менга жуда ёқди, — дейди Қибрай тумани «Баҳор» маҳалласидан Давлат Қосимов. — Бор-йўғи беш минг сўм тўлаб ўйин иштирокчисига айлангандим. Ниятим автомобиль ютиш эди, аммо омадим келмади, музлаткич билан қайтдим. Лекин, ўзингиз айтинг, шу арзимаган беш минг сўмга музлаткич сотиб олиш мумкинми? Кредитга олсам ҳам ойига бундан кўп тўлашимга тўғри келарди. Бу сафар яна қатнашиб автомобиль ютишга ҳаракат қиламан.

Қизиқ, ушбу ҳолатга ҳар кимнинг муносабати турлича. Таъкидлаш жоиз, беш минг сўм тўлаб биринчи уринишдаёқ кўрсатувда иштирок этган фуқаро, айни пайтда беш юз минг сўмга яқин пул тўлаб қўйганини, бироқ, иккинчи маротаба иштирок этиш ҳали насиб этмаганини ҳам айтиб ўтди.

— Бола тарбиясида ҳалоллик, тўғрисўзлик ва меҳнатсеварлик ҳақида гапириш муҳим, — дейди пойтахтимиздаги 249-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби Дилором Зуфарова. — Бу жараёнда, айниқса, ота-она фарзандларига намуна бўлиши лозим. Шунинг учун хонадонда ўғил-қизларга қандай намуна кўрсатилса, ана шу фазилатлар уларда акс этади. Агар отанинг ўзи осон даромад топишни тарғиб қилувчи бу каби ўйинларга мойиллик билдирса, қачон шу ўйинда қатнашиб бирор нарса ютарканман, деб куни бўйи меҳнат қилмай ётса, бу нарса, табиийки, вояга етаётган фарзандларнинг тарбиясига ҳам таъсир этади. Бу муносабатларни кўрган ўғил-қизлар оддий жараёндек қабул қилади. Оқибатда фарзандлар улардан нусха олади. Бундан кўринадики, айрим оталарнинг ахлоқи, уйида ўзини тутиши бошқа салбий ҳолатлари болаларига ёмон ибрат бўлади, албатта.

Динимиз нима дейди?

Қимор — ютиш ва ютқазиш ўртасида қоладиган ўйиндир. Унинг ёмонлиги бировларнинг ҳақи норози бўлган ҳолда бошқаларга ўтиб кетишида. Шу боис Ўзбекистон мусулмонлари идораси телеканалларимизда эфирга узатилаётган бу каби ўйинларнинг ҳеч бирини маъқулламаган.

Хусусан, идоранинг Фатво ҳайъати қуйидагича фикр билдирган:

«Динимизда икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда ютуқ бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Демак, ютуқли ўйинда бадал тўлаб, кейин ўйнаш жоиз эмас. Шу нуқтаи назардан, ютуқли телевизион ўйинларда иштирок этаётганлар бадал тўлаб, сўнг унда иштирок этишлари ва якунида улардан бири ютуққа эга чиқиб, бошқалари ютқазиши айни қимор ҳисобланади.

Агар ютуқ иштирокчилардан тўлов олинмасдан ташкилотчилар томонидан қўйилса, бу ўйин қимор ҳисобланмайди. Балки ўйин иштирокчиларига ташкилотчилар томонидан совға бўлади.

Қимор одамлар орасини бузувчи, меҳнатга рағбатни сўндирувчи, дангасалик уруғини сочувчи иллатдир. Қолаверса, қимор ўйнаган киши бир-икки омади келиб унга ўрганиб қолиши оқибатида худди, муттасил спиртли ичимлик ичишга ўрганиб қолган кишидек усиз туролмайдиган бўлиб қолади.

Хулоса ўрнида

Тарихдан маълумки, мамлакатнинг эртанги куни ҳар жиҳатдан етук ва баркамол ёшларга боғлиқ. Шундай экан, бугунги тарғиботнинг энг таъсирчан воситаси бўлган телевидение орқали маънавий-маърифий дастурларни кўпайтириш, интеллектуал шоуларни тайёрлаш мақсадга мувофиқ бўларди. Ўз билими ва тафаккури билан бирор ютуқни қўлга киритган инсон эса билимнинг фойдасини бевосита ўзида синовдан ўтказади ва фарзандларини ҳам илмга ошно қилади.

Ёшларимизнинг аждодларимиздан қолган бой маънавий меросни чуқур ўрганиш, теран англаши уларни комиллика етаклайди. Интернет тармоқлари орқали дунёни билишлари эса уларнинг интелектуал салоҳиятларини ошишига замин яратади. Шу маънода сўз юритадиган бўлсак, ўтмишини қадрлаб, келажакка юз тутган элнинг ворислари ўтмиши каби келажаги ҳам буюк юртни дунёга танитади.

Манба: Mahalladosh.uz

Ўхшаш янгиликлар

  1. Хамид Нукус 28 май 2019 18:27
    Кимор уйини бошка,…
  2. Реалист 27 май 2019 19:50
    Тирикчилик кундан-кунга оғирлашяпти,хамма нарса қимматлашяпти,солиқлар ошяпти.Шунинг учун одамларни чалғитиш мақсадида шундай қиморларни кўп кўрсатишяпти.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ютуқли ўйинлар қиморга кирадими?