Абитуриентларга! Ҳужжатлар ОТМларнинг ўзида қабул қилинади

Абитуриентларга! Ҳужжатлар ОТМларнинг ўзида қабул қилинади
Барча ОТМларда ҳам ҳужжатлар давлат хизматлари маркази ва портал орқали қабул қилинмас эмиш, дея маълум қилди "Хушнудбек.уз" телеграм канали.

Жорий йилда барча ОТМларда ҳужжатлар давлат хизматлари маркази ҳамда Ягона портал орқали бўлиши, эндиликда абитуриентлар ОТМга бориши шарт эмаслиги, ўз туманида ҳам ҳужжат топшира олиши ҳақида кўп бора таъкидланган эди. Буни ДТМ ҳам, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳам, Давлат хизматлари агентлиги ҳам айтганди.

Лекин айтишларича, бугунги кунга келиб вазият ўзгарган. Яна ҳам аниқроғи тестга оид қарор сўнгги лаҳзаларда лойиҳадагидан бироз фарқлироқ бўлиб қабул қилинган.

Яъни қарорга мувофиқ, фақат Давлат қабул комиссияси томонидан белгиланадиган давлат ОТМларидагина ҳужжатлар ДХМ ёки Ягона портал орқали қабул қилиниши назарда тутилган.

Ҳозирча тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Давлат қабул комиссия бармоқ билан санарли ОТМларнигина рўйхатга киритаётган экан. Бу дегани саноқли ОТМларни ҳисобга олмаганда, барча жойда яна ўтган йиллардагидек ҳужжатлар ОТМларнинг ўзида қабул қилинади.

Давлат хизматлари маркази катта ҳажмни эплай олмайди, деган хулосага келинган шекилли.

Шу ўринда канал админстратори савол билан мурожаат қилди:

Агар абитуриент танламоқчи бўлган 3 та ОТМ ҳам махсус рўйхатда бўлмаса, унда учала ОТМга бориб ҳужжат топшириб чиқиш керакми?
ОТМларда ҳужжат қабул қилинганда расм, конверт, скоросшиватель папка сўрашмайдими?
Ҳужжатларни аввалги йиллардагидек олиб қолишадими ёки қайтариб беришадими?
Рўйхатда йўқ ОТМлар учун онлайн ҳужжат топшириш мумкин бўладими?

Хуллас, бунақа саволлар кўп, лекин ҳозирча жавоб йўқ. Масъул ташкилотлар фақат «кутиб туринг, тез орада ҳужжат қабул қилинади, кейин маълум бўлади» дейишдан нарига ўтмаяпти. Қабулгача атиги ярим ой вақт қолди, лекин деярли ҳея нарса аниқ эмас.

Нима ҳам қилардик, кутамиз, кутасиз, кутишади. Бошқа илож қанча... - дея қўшимча қилинади канал хабарида.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Абитуриентларга! Ҳужжатлар ОТМларнинг ўзида қабул қилинади