ЎзМУ кўчирилиб ўрнига Акфа университети иш бошлайди (ми?)

ЎзМУ кўчирилиб ўрнига Акфа университети иш бошлайди (ми?)
Шу кунларда Ўзбекистон миллий университети бошқа жойга кўчирилиб ўрнига Акфа университети жойлаштирилиши ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлмоқда.

Тасдиқланмаган хабарларга қараганда Акфа университети таркибида тиббиёт йўналиши мавжуд бўлиб, ушбу йўналиш ичида клиника ташкил қилинади. Клиника шаҳарга қулай жойда бўлиши учун ҳам Акфа университети ЎзМУ ҳудудига кўчирилиши мумкин. Бу ҳақда Minbar.uz хабар қилди.

Агар бу хабар чин бўлса, Ўзбекистондаги (бутун Марказий Осиёдаги) биринчи университет ҳудудига биринчи хусусий университет жойлашади, дея маълум қилди манба.

Ҳозирча ушбу маълумот расмийлар томонидан тасдиқланмаган.

Бундан аввал ҳам бу гап кўтарилган бўлиб, феврал ойида Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори ўринбосари Турсун Аҳмедов шаҳардаги Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент давлат техника университети шаҳар ташқарисига кўчирилиши мумкинлигини айтганди.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев эса ўшанда ҳокимият ЎзМУ ва Тошкент давлат техника университетининг шаҳардан ташқарига кўчирилишидан бехабарлигини билдирган.

Акфа университети Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилган бўлиб унда фундаментал, тиббиёт, аниқ ва гуманитар фанлар соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади.

Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим муассасаси ҳисобланади. Таълим етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда инглиз тилида берилади.
Абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби ва қоидалари хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда белгиланади. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квоталари университет томонидан белгиланади.
Университетда таълим олиш тўлов-контракт асосида кундузги шаклда амалга оширилади. Битирувчиларга Ўзбекистонда эътироф этиладиган диплом берилади, дея қўшимча қилади манба.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » ЎзМУ кўчирилиб ўрнига Акфа университети иш бошлайди (ми?)