Фаттоҳ Шодиевнинг фонди Сирдарёда 50 та уй қурмоқда

Фаттоҳ Шодиевнинг фонди Сирдарёда 50 та уй қурмоқда
Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилаётган “Ховос сити”даги 50 та икки ва уч хонали, икки сотихли ҳовлига эга уйлар қурилиши “Шодиев Халқаро фондининг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси” томонидан ҳомийлик асосида молиялаштирилмоқда. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар қилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, асли келиб чиқиши Ўзбекистонлик бўлган миллиардер Фаттоҳ Шодиев томонидан ташкил этилган мазкур ваколатхона делегацияси шу йил 9 апрель куни Гулистон шаҳрига ташриф буюрган эди.

Делегация аъзоларининг Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев билан бўлган учрашувида ваколатхона томонидан вилоят аҳолиси турмуш тарзини янада яхшилаш, воҳада кенг кўламда амалга оширилаётган ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари, “Обод қишлоқ” дастури ижросига ҳисса қўшиш мақсадида 40 миллиард сўм маблағ ажратишга қарор қилинганлиги билдирилганди. Шунингдек, ушбу маблағнинг бир қисми “Ховос сити” қурилишига йўналтирилиши ҳам маълум қилинган эди.

Маълумот учун, белгиланган лойиҳага кўра “Ховос сити”да яна 100 та ана шундай турар-жой қурилиши мўлжалланган. Шунингдек, жами 30 та кўпқаватли бинолар бунёд этиш ишлари ҳам жадал давом этмоқда. Мазкур уйлар битгач 1000 га яқин оила замонавий хонадон соҳиблари бўлиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Фаттоҳ Шодиевнинг фонди Сирдарёда 50 та уй қурмоқда