Қадр кечаси аниқ Рамазонда. Рамазоннинг аниқ охирги ўн кунлигида. Бу кечада малоикалар (фаришталар) ва уларнинг энг улуғи бўлмиш Жибрил (Ар-Руҳ) алайҳиссалом Аллоҳнинг изни билан ерга тушиши ҳам аниқ. («Қадр» сураси, 4-оят).
Аммо айнан Жибрил алайҳиссалом бу кечада қаерга, қайси маконга тушишини биз мутлақо билмаймиз. Бу ҳақда Аллоҳ ҳам, Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам хабар бермади. Бу ғайб – биз учун яширин иш бўлиб қолди.
Қадр кечаси айнан қайси кечада бўлиши ҳақида Қуръон ва Суннатда саҳиҳ ва очиқ хабар келмади. Рамазоннинг охирги ўн кунлигида, унинг тоқ кечаларида бу кечани кутиб, ибодат билан ўтқизишга тарғиб қилинди, аммо аниқ қайси кеча эканлиги айтилмади. Бу ғайб – биз учун яширин иш бўлиб қолди.
Шундай экан, бу кечани аниқ бир кунга нисбат бериш асоссиз иш бўлса, «Қадр кечасида Жибрил алайҳиссалом билан кўришишни хоҳлайсизми? Фалон масжидда хатмона бўляпти (Ўша ерга келинг, кўришасиз)», дейиш шунчаки майнавозчилик бўлади.
Ҳар нарсада чегара бўлиши керак.
«Mehrob.Uz» сайтига, «Telegram» каналига масъул кишилар буни эътиборга олишлари лозим.
Бу дин, у омонат – асоссиз нарсалардан пок, бунга муҳтож ҳам эмас.
Илтимос, динда майнавозчилик қилмайлик. Ҳеч бўлмаса, Рамазонда!
Манба: [b]"Хабар.уз"