Хабар қилинганидек Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эндиликда гидлар (экскурсия етакчилари), кузатиб борувчи-йўриқчиларнинг хизматлари олий ёки ўрта махсус касб-ҳунар таълим тўғрисидаги дипломи ёки гидлар йўналиши бўйича қайта
тайёрлаш тўғрисидаги гувоҳномаси бўлган шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Илгари мазкур фаолият фақат Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан бериладиган малака сертификатини олган шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин эди.