"Биз ваъда қилинганидан кўпроғини қилдик" - Ўзбекистонда интернет тезлиги секинлик билан ошаётганига изоҳ берилди

"Биз ваъда қилинганидан кўпроғини қилдик" - Ўзбекистонда интернет тезлиги секинлик билан ошаётганига изоҳ берилди
2018 йилнинг 1 декабрида “Ўзбектелеком” интернет каналларининг ўтказувчанлиги 10 баробарга оширилишини эълон қилинганди. Шунга қарамай, кейинги бир неча ой мобайнида симли ва мобил интернет тезлиги барқарор паст даражада қолди.

2019 йил апрель ойи натижаларига кўра, Ўзбекистон халқаро рейтингида етти ўринга кўтарилиб, симли интернет тезлиги (11,8 Мбит/с дан 13,5 Мбит/с) бўйича 124-ўринни эгаллади.

“Ўзбектелеком” АКнинг тижорат директори вазифасини вақтинчалик бажарувчи Алишер Зуфаровнинг таъкидлашича, Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича ривожланган мамлакатлар кўрсаткичларига яқинлашиши учун уланиш технологияларини ишлаб чиқиш ва фойдаланувчилар сонини кўпайтириш зарур.

“Агар бизни ривожланган давлатлар билан таққосласайдиган бўлсак, улар анча олдин бутунлай оптикага ўтишганини тушуниш керак. Ўтган йили биз мамлакат бўйлаб жами 220 км дан ортиқ оптик-толали алоқа линияларини кенгайтиришга ваъда қилган бўлсак, бугунги кунда 5 минг км.дан зиёд ўтказилди”, — Алишер Зуфаровнинг сўзларини келтиради Uz24.uz.

Унинг сўзларига кўра, АДСЛ технологиясидан фойдаланган ҳолда интернетга уланган фойдаланувчиларнинг сони оптик алоқадан фойдаланаётганларга тенг.

“Мижозларнинг оптикага ўтишларидан манфаатдормиз. Биз 1 Мбит/с тезликдаги чекланмаган интернетдан воз кечдик, энди энг паст тезлик 40, 80 ва ҳатто 100 Мбит/с ни ташкил қилиши учун 2,4 Мбит/с тезликдан воз кечмоқчимиз”, дейди “Ўзбектелеком” вакили.

Алишер Зуфаров қайд этишича, бу оптик толали технологияни талаб қилади. Шу боис, бугунги кунда барча кучлар мазкур технологияларни ривожлантиришга йўналтирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Султан 4 июн 2019 02:46
    Калыкулни чека кишлогига н+ боса якши буларди
  2. Пинхона 30 май 2019 22:35
    5000 км.рооостданми?
  3. Реалист 30 май 2019 11:55
    Мобил интернетда тезлик умуман ошгани йўқ,интуристлар
    хам айтишяпти интернет ноль экан деб,бу одам қанақа 100мбит/сек тўғрисида гапиряпти,100кбит/сек хам йўқ-ку,ёки мен бошқа Ўзбекистондаманми?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » "Биз ваъда қилинганидан кўпроғини қилдик" - Ўзбекистонда интернет тезлиги секинлик билан ошаётганига изоҳ берилди