Майдон танланди: Ўзбекистонда АЭС қаерда қурилиши маълум бўлди (+фото)

Майдон танланди: Ўзбекистонда АЭС қаерда қурилиши маълум бўлди (+фото)
Ўзбекистон Республикаси ҳамда Россия Федерацияси ўртасида Ўзбекистон ҳудудида Атом электр станцияси қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги келишув ва мазкур ҳамкорлик доирасидаги “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида, 2018 йилнинг августидан шу йилнинг март ойига қадар АЭС қурилиши учун ажратилган таҳминий майдонларда муҳандислик-тадқиқот ишларининг биринчи босқичи амалга оширилди. Хусусан, мазкур йўналишдаги ишлар Навоий ва Бухоро вилоятларининг Тўдакул сув омбори яқинидаги 4 та, Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли атрофида жойлашган 3 та майдонда олиб борилди.

Тадқиқотлар натижалари, муҳандислик-техника ва иқтисодий аҳамияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида АЭС қурилишини амалга ошириш лойиҳасини назорат қилувчи Республика ишчи гуруҳининг қўшма мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш Агентлигининг илмий – техник ва экспертлик кенгаши Қарори, шунингдек, мутахассиссилар, халқаро экспертлар хулосаларига асосланиб, АЭС қурилиши учун мақбул жой сифатида Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги майдон танланди.

Ҳозирги кунда танланган майдонни тасдиқлаш ҳамда лицензиялаш борасида муҳандислик тадқиқот ишларининг иккинчи босқичи давом эттирилмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш ишларини жадаллаштириш ва лойиҳавий ечимларни ишлаб чиқиш мақсадида, жорий йилнинг 17 май куни «Aтомстройэкспорт» (“Росатом” Давлат корпорациясининг мухандислик бўлимига тегишли АЖ) билан теник лойиҳани ишлаб чиқиш учун муҳандислик-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича шартнома имзоланди, мазкур жараённинг Дастурини ишлаб чиқиш ҳамда ҳодимлар ва техника мобилизацияси (тақсимоти) бўйича ишлар бошлаб юборилди, дея хабар қилди "Ўзатом".

Майдон танланди: Ўзбекистонда АЭС қаерда қурилиши маълум бўлди (+фото)

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Майдон танланди: Ўзбекистонда АЭС қаерда қурилиши маълум бўлди (+фото)