Facebook ижтиомий тармоғида «Орел и решка» кўрсатуви ижодкорлари жойлаган видео тарқалди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири. Унда кўрсатув ижодкорлари Тошкент ва Самарқандда олган видеоларини кўриш мумкин. Эътиборли жиҳати, улар боғларнинг бирида тасвирга олаётганда тақиққа дуч келади. Ҳудди шундай тақиққа улар Тошкент метрополитенида ҳам учрайди.
Тақиқлар сайёҳларга ёқмайди ва айнан шу сабабли ҳам жорий йил 1 июндан метрополитенда суратга олишга руҳсат этилган эди. Лекин тарқалган видеодан кўришимиз мумкинки бундай тақиқ ҳали ҳам мавжуд.