KFC – Kentucky Fried Chicken компанияси маҳсулотлари фақат 15%га товуқ гўштидан иборат бўлиб, қолган 85%и одам истеъмоли учун яроқсиз, фақат итларни боқиш учун яроқли бўлган маҳсулотдан иборат деб топилган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири halol.uz маълумотига таяниб хабар қилмоқда.
Шу муносабат билан ислом суди кенгаши ушбу компаниядан ўзининг ҳалол стандартини қайтариб олган.
Британиялик етакчи уламолар гуруҳининг ҳисоблашича, KFC тез овқатланиш ресторанлари тармоғида таклиф этилаётган "ҳалол" товуқ асло бундай бўлмаслиги ва шариат меъёрларига жавоб бермаслиги мумкин, деб ҳисоблайди muslimeco.ru.
Ислом олимлари, ҳалол озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича ташкилот (HFA) ресторан тармоғига мос келувчи мувофиқлик сертификати тақдим этганига қарамай, KFC товуқлари ҳалоллигига шубҳа билдирмоқда.
Асосий шубҳа чорва ва паррандани машина усулида сўйишга йўл қўйилишидан иборат. Асосий қарама-қаршилик ҳар бир жонивор ёки паррандани сўйишдан олдин дуо ўқиш шартлигидан иборат.