Тегишли санитар қоидаларга мувофиқ боғчаларда қуйидаги маҳсулотлардан болаларни овқатлантиришда фойдаланиш тақиқланади:
- қўзиқоринлар;
- қайнатилмаган сут;
- термитик ишлов берилмаган творог ва сметана;
- сувда яшовчи қушларнинг тухуми ва гўшти;
- ветеринар кўригидан
- ўтказилмаган гўшт ва балиқ;
- уйда тайёрланган яшил нўхат, консерва маҳсулотлари;
- қопқоғида герметик бузилиш аломати бўлган банкалардаги консерва маҳсулотлари;
- ифлосланиш ва турли паразитлар билан зарарланиш аломати бўлган ун, крупа, қуруқ мевалар;
- бузилиш аломати бўлган сабзавотлар;
- қолиб кетган овқатлар;
- квас;
- гўштли ёки творогли блинчик;
- тухум аралаштирилган макарон;
- флотча макарон;
- қовурилган тухум;
- кремли кондитерлик маҳсулотлари;
- кремлар;
- морс;
- паштет;
- аччиқ овқатлар;
- зираворлар; -
- овқатга сунъий қўшимчалар;
- тузланган сабзавот ва мевалар;
- кулинар ёғлар;
- ёғ массаси 72 фоиздан кам бўлган сариёғ;
- турли хил колбаса, сосиска ва сарделкалар;
- майонез, мурч, горчица, хрен, уксус, табиий кофе.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 9 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги 8-мактабгача таълим муассасасида 59 нафар тарбияланувчи ва 3 ходимнинг овқатдан заҳарланиши кузатилган.