Оҳангаронда “ажойиб” одат бор: у ерларда келин куёвни сотиб олар экан...

Оҳангаронда “ажойиб” одат бор: у ерларда келин куёвни сотиб олар экан...
Бироз аввал интернетда "куёв салом" жараёни акс этган видеолавҳа кенг тарқалган эди. Ушбу видеолавҳа эса фойдаланувчилар томонидан кенг муҳокама қилинди. Бугун эса Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида "ажойиб" одат борлиги маълум бўлди. У ерларда келин томон куёвни сотиб олар экан.

Куёвни неча пулга сотиб олса бўлади? Шундай савол билан телеграмдаги "Олтин воҳа" канали админстраторлари мурожаат қилди.

Оҳангаронда “ажойиб” одат бор – тўйнинг эртасига келин томон куёвни сотиб олади. Оҳангаронлик воҳадошимиз бу ҳақда “Фитрат.уз” сайтига мурожаат йўллабди. Бу мурожаатга диний уламолар жавоб ҳам беришибди. Сизга ҳам илиндик, ўқинг, мулоҳаза қилинг, деб ёзилади канал хабарида.

САВОЛ: Ассалому алайкум! Мен Оҳангарон шаҳриданман, анча йиллардан буён бизда "одат" тусига кирган "куёв сотиб олиш" одати жудаям дилимни ғаш қилади. Бу "одат" дан хабаринглар бор-йўқлигини билмайман, лекин биз тарафда умуман Тошкент вилоятини айрим ҳудудларида никоҳ тўйи ўтгандан кейин куёвни куёвжўралар олиб кетишади ва эртаси кунига келинни ёнига олиб келишади ва куёвни "сотишади"!!! Қанчалик ачинарли ва хунук ҳолат! Қизларни ота-онаси шунча сарпо, харажатлар билан яна шунча йил тарбиялаб вояга еткизиб беришадида, яна куёвни сотиб олиш ҳам керак бўлади.

Турмушга чиққанимга уч йилдан ошди, ўша пайтлари куёвларни "нарх"лари 50$ дан юқори эди. Ҳаттоки яқин танишимнинг опасини тўйидан кейин 500$ сўрашган, лекин улар амаллаб 400$ га куёвни сотиб олишган. Шундан сўнггина келинни ёнига киргизишади. Ўзимни жияним уйланганида келинимиз бошқа тумандан бўлганлиги сабабли улар тараф бу "одат"дан бехабарлигини ва ҳеч қандай пул бермаслигини айтишган, куёвни ўртоқлари куёвни бермасдан уч кун сарсон қилишган, охири амакимни жаҳллари чиқиб, ўзлари 100$ пулни куёвни ўртоқларига берганлар.

Ўша пулни олган куёви ўртоқлари дам олиш учун Чорвоққа кетишган. Қайси виждон билан? Қайси инсоф? Қайси ақл билан келин тарафдан шунча пули олиб бир кунлик кайф-сафо учун ишлатворилади. Нега бу нарсага ҳеч ким қарши чиқмайди? Нега ҳамма жим бўлиб кузатиш билан овора? Бу нарсага қачон чек қўйилади? Бу одат биз тарафларда пайдо бўлганига ҳали кўп бўлмади, 9-10 йил бўлди адашмасам. Камхарж тўй қилиш, мебел ва бошқа харажатларни куёв тараф олсин деган ундовлар натижасида анча натижаларни ўз кўзим билан кўриб турибман. Шу "одат"ни ҳам йўқ қилиш учун қўштирноқ ичидаги "йигит"ларимизга масжидларимизда маърузалар қилинса балким йўқ қилса бўлар... Шу кераксиз одамтлар йўқ бўлса эди...

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Уларни олаётгани ҳаром. Аввало уларни тиланиши ҳаром.

Мулоҳаза сиздан, азиз воҳадошим, - дея мурожаат қилди канал адинстраторлари.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Омон 10 июн 2019 22:24
    ТОВБА
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ректор истеъдодли талабалар билан учрашув ўтказди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов Биокимё, Муҳандислик физикаси институтлари...
2-11-2024, 13:08

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди…

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида давлат хусусий шерикчилик асосида 400 ўринли замонавий талабалар турар жойи ва шинам ошхона...
2-11-2024, 12:59

Самарқанд шаҳри кунида samarqandim.uz веб-сайтига асос солинди…

18 октябрь – Самарқанд шаҳри куни. Мазкур сана муносабати билан Самарқанд давлат университетида “Ўтмиши шарафли, бугуни саодатли, келажаги...
18-10-2024, 23:38

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Оҳангаронда “ажойиб” одат бор: у ерларда келин куёвни сотиб олар экан...