Шерзод Қудратхўжаев ОТМларда телефондан фойдаланишни тақиқлашни таклиф этди

10-06-2019, 23:38
Жамият
Шерзод Қудратхўжаев ОТМларда телефондан фойдаланишни тақиқлашни таклиф этди
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжаев ОТМларда телефондан фойдаланишни тақиқлашни таклиф этди. Бу ҳақда UPL хабар қилди.

"Ўзбекистон" телерадиоканалида университет ректорининг интервьюси эфирга узатилди. У ўз интервьюсида ОТМларда телефондан фойдаланиш юзасидан фикрини билдирди.

"Мен ОТМларда талабалар телефондан фойдаланишига қаршиман. Биз ушбу тақиқни жорий этмоқчимиз. Телефон талабани ўқишдан чалғитади. Хатто Стив Джобс ҳам ўз фарзандларига гаджетлардан 30 дақиқадан кўп фойдаланишга рухсат бермаган", - деди ректор.

Ундан ташқари, Қудратхўжаев инсонлар кўп вақтини гаджетларга сарфлаб бошқа муҳим ишларини унутиб қўйишаётганини ҳам таъкидлаб ўтди.
ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗ: https://t.me/EVERYDAY_uz

Фикрлар:
Реалист 11 июн 2019 07:17
Агар Шерзод Қудратхўжаевнинг
таклифи қабул қилинса,бир неча
йилдан кейин ўқишни битирган саводсиз ёшларга эга бўламиз.
Хозирги илм-фан,техника жадал
ривожланаётган замонда интернетдан маълумот олмасдан ўқиш умуман мумкин эмас.
Хурматли ректор,таклиф киритишдан олдин яхшилаб ўйлаб,анализ қилиш керак эди.
Бу сизнинг фикрлаш доирангиз анча саёз эканлигини ва прогрессдан анча орқада қолиб кетганингизни кўрсатади.
Xollboyev Azamat 11 июн 2019 08:56
Ha to'g'ri. Lekin mening fikrimcha bu masalaga yondoshgan holda umuman barcha talabalarni formasiga etibor qaratishimiz kerak.
Kollej o'qigan paytimda bir narsaga hayron qolardim hatto hozir ham oylayman. Ertalabda agar talaba oq ko'ylat yoki koftasi bo'lmasa kiritilmasdi.
Lekin u talaba uyga vazifa qilish qilmasligini hej kimga qizigi yoq. Nega ?
Menimcha talim muassalari bizga qanday forma kiydirishni o'qish birinchi maqsad bo'lsa kerak
Bobir Xusniddinov 11 июн 2019 09:38
To'g'ri . Xar doim emas faqat otm xududida taqiqlansa yaxshi bo'ladi. Internet kerak bulsa otm kutubxonasida xamma sharoit bor.
Эркин 11 июн 2019 11:12
Бу таклиф, якинда ЙХХ ходимларин автотранспорт воситаларининг кундузи чирок екиб юриш хакидаги таклифига ухшайди. ОТМ да алока воситасидан фойдаланишни такиклашга энди кеч булди, сабаби талабаларни кул алока воситаси таьлим олиши воситасидан ташкари хаетининг мазмунига айланиб колган. Колаверса уларнинг конституциявий хукукларини чеклаш хисобланади.
Жамолиддин 11 июн 2019 12:54
Отм худудида эмас балки дарс жараёнида такиклаб куйиш керак
Abduqodir Mahmud 11 июн 2019 16:44
Sherzod aka sizdan bunaqa kalta fikr chiqadi deb o'ylamagndim. Iloji yo'q narsani aytyapsiz. Issiq jon, xar hil vaziyat bo'ladi odamda, telefon kerakli narsa.
Madina 11 июн 2019 17:13
Men OTMda talabalarni telefondan foydalanmaslikka bo'lgan asosli dalilni uchratmadm to'g'risi. Sizningcha shunday bo'lishi mumkindir ammo dunyoning 1-raqamli va undan keyingi top 1000 taligida ham OTMlar bunday talabni bera olmasdi.
жавлон 11 июн 2019 19:41
Хаммани фикрни билду .Шерзод брат тугри гапрвоти .Узилаяам телефон тутмагансла .Гибат кимастан Патреот булилу Ука сингилларни катролга осак ЗУР булади
Madina 12 июн 2019 00:41
Hurmatli Javlon!!! Mavzu OTMda telefondan foydalanmaslik haqida. Xo'sh, men ham talabaman bizning o'quv jarayonimiz tarjimonlik bo'lgani sabab bu ortiqcha cheklashdek nazarimda. Biz kabi boshqa yo'nalishdagi talabalar ham telefonga, umuman olganda "zamonaviy qurilma"ga ehtiyoj sezadi. Nazorat ustida esa talabning OTMga aloqasi yo'q. O'zini hurmat qila olgan inson har qadami uchun o'zi javob bera oladi.
jaxa 13 июн 2019 16:56
Bu juda mayda element hurmatli Rektor, OTMlarga kuchli o'qituvchilarni va bilimli talablarni qabul qilsak, o'quv jarayonini rivojlangan davlatlar universitetlari darajasiga olib chiqsak bo'ldi. O'z-o'zidan bu masalalar dolzarb masala sifatida ko'rinmay qoladi. Bola majbur bo'ladi telefonni faqat Otmda foydasiga ishlatishga. Sizni juda hurmat qilamiz va dunyoqarashingizni ham.

МУНОСАБАТ БИЛДИРИШ

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда Аи-100 маркали бензин сотила бошланди (фото)

Россиянинг «Татнефть» компанияси Тошкентдаги илк автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси (АЁҚШ)ни 20 сентябрь куни очди....
Кеча, 23:15

Навоийда “Тинчлик учун” халқаро хайрия акцияси кўтаринки руҳда ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгаши ҳамда шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида Навоий...
Кеча, 21:02

Видео: Тошкентда тўппонча билан босқинчилик қилган ёшлар қўлга олинди

Жорий йилнинг 12 сентябридан 13 сентябрга ўтар кечаси Тошкентда бир нафар номаълум шахс жиноий иш содир этаётганда ИИВ...
Кеча, 17:32

«Дабдабали тўй қилаётганларни ОАВ орқали кўрсатиб, бутун халқ олдида шарманда қилиш керак» – Иқбол Мирзо

Хабар берганимиздек, кеча 20 сентябрь куни, Олий Мажлис Сенатида “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар...
Кеча, 11:24
/ Муҳокамалар +5

ДХХ Ўзбекистон - Қозоғистон чегара постида жиноий гуруҳдан жабр кўрганлардан алоқага чиқишни сўрамоқда

Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон - Қозоғистон чегара постида жиноий гуруҳдан жабр кўрганлардан алоқага чиқишни...
Кеча, 10:31
/ Муҳокамалар +1