Аввалроқ ижтимоий тармоқларда автомобиллар нархи яна ошиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бугун "Ўзавтосаноат" ушбу масала юзасидан изоҳ берди.
EVERYDAY.UZ манбасининг хабар беришича, компания бу йили нархларни оширишни режалаштирмаган. Бу йил доллар курси, коммуналар хизматлар нархи кўтарилган ҳолатда ҳам автомобиллар нархи ошмаслиги маълум қилинди.
Манбанинг таъкидлашича, автомобил жиҳозлари асосан хорижий давлатлардан олиб келинади ва шунинг учун ҳам доллар курсининг роли бу ерда катта аҳамият касб этади. Бундан ташқари, компания узоқ вақт давомида нархларни барқарор ушлаб турганини маълум қилди.