Шу йилнинг 29 июнь куни, кундузи соат 14 00лар чамасида МИБ Бойсун туман бўлими давлат инспектори Отабек Алиқулов шу туманнинг «Сангчил» МФЙ ҳудудида хизматини ўтаб юрган вақтида «Сангчил» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Кўрган» дарёда оқиб кетаётган болага кўзи тушади. Иккиланмай ўзини сувга отиб, болани қутқарди. Маълум бўлишича, чўкиб кетишга сал қолган бола Р.Жўрамаҳмудов (2013 й.т.) бўлиб, эҳтиётсизлиги оқибатида тез оқиб турувчи дарёга тушиб кетган экан.
Болани сувдан олиб чиқиши ҳамоно О.Алиқулов ўз машинасида «Сангчил» ҚВП биносига олиб борган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тез тиббий ёрдам муолажасидан кейин вояга етмаган Рамзиддиннинг аҳволи яхшиланган, дея маълум қилди "хабар.уз".