Самарқандда енгил метро қурилади

Самарқандда енгил метро қурилади
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида енгил метро қуриш бўйича топшириқ берган. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали бўйида туристик марказ қурилиши режалаштирилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 26 июль куни бу ерга ташриф буюриб, шу борадаги лойиҳа таклифи билан танишди.Мажмуа учун 360 гектар ер ажратилиши, унинг 80 гектарида анжуманлар маркази, меҳмонхоналар ва бошқа объектлар қурилиши мўлжалланган. Меҳмонхоналар 5, 4 ва 3 юлдузли бўлиб, барча тоифадаги сайёҳларни қамраб олади. Сайилгоҳлар, сузиш жойлари, сунъий оролчалар, ресторанлар ташкил этилади.

"Президентимиз бу ерда болалар дам олиши учун ормгоҳ қуриш бўйича топшириқ берди. Юртбошимиз аҳолига қулайлик яратиш нуқтаи назаридан, яъни кўп аҳоли яшовчи мавзелардан транспорт логистикасининг ечими сифатида Самарқандда енгил метро қуриш топшириғини ҳам бердилар. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳрининг энг асосий даромад манбаига туризм соҳаси айланиши кутилмоқда" - деди Азиз Абдуҳакимов.

П.С. Шу ўринда енгил метро ва биз билган ер ости метросининг фарқи нимада деган савол туғилиши табиий. Россиялик журналист енгил метро ва оддий метронинг фарқини қуйидаги видеолавҳа орқали тушинтиришга ҳаракат қилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. самарканд 29 июл 2019 14:03
    Эштиб хурсанмиза .Прзидентмизи танлари сог бусин хаммаео ривожлансин Прзидентмизи бошчлигда метро кевотканига.Факат Оллохдан суравомиз Самарканд Пайтахт булшига .Амур Темур боболармизи рухи шод булади .
  2. Абдурауф 29 июл 2019 12:24
    Президентимизни узокни уйлаб килаётган ишларига куз тегмасин . Самаркандга жуда мос келадиган трансрорт воситаси булади. Тарихий вокея булади
  3. Эркин Шаметов ( Термиз ) 28 июл 2019 22:51
    Самарканд шахри Узбекистон туризмининг
    Локомативи булади деган умиддамиз.
    Э. Окбутаевич бошчилигида эса , бу яратувчилик ишлари тез ва сифатли амалга оширилишига ишончимиз комил.

    Самарканд шахри Узбекистон туризмининг
    Локомотиви булади деган умиддамиз.
  4. Мухиддин Курбанов 28 июл 2019 11:09
    Бу жудаям ажойиб булади.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқандда енгил метро қурилади