UzAuto Motors компанияси кириб келаётган Мустақиллик ҳамда Қурбон Ҳайити айёмлари билан махсус акция эълон қилди.
2019 йилнинг 9 августидан эътиборан сиз ўзингиз учун 2 йилгача бўлган муддатга энг мақбул кредит шартларда автомобиль харид қилишингиз мумкин, дейилади компания ахборотида.
Акция шартларига кўра, UzAuto Motors компанияси Асака банк билан биргаликда Lacetti 1 поз. ҳамда ГБО, Malibu ва Tracker автомобилларини дастлабки 50% тўлов эвазига йиллик 5% устама билан харид қилишни таклиф қилмоқда.
Акция 2019 йилнинг 9 дан 31 августига қадар давом этади.