"Озодлик" радиоси Комил Алламжоновга қарши қасддан салбий ахборот кампанияларини тарқатишда айбланмоқда

"Озодлик" радиоси Комил Алламжоновга қарши қасддан салбий ахборот кампанияларини тарқатишда айбланмоқда
Шу кунларда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов блогер Кирилл Алтман билан бўлган муфассал интервьюсида оммавий ахборот воситалари ва жамият ривожланишига оид кўплаб долзарб саволларга жавоб қайтарди, дея хабар қилди агентлик матбуот хизмати.

Манбанинг маълум қилишича, ушбу интервью медиа майдонда катта резонансларга сабаб бўлди ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. Жумладан, жорий йилнинг 9-10 август кунлари “Озодлик” радиоси “Facebook” ижтимоий тармоғи ўзбек сегментида интервьюдан ажратиб олинган парча асосида тайёрланган материалларни фаол тарқатди, кейинчалик шу хабарлар сарлавҳаси жузъий ўзгартирилган ҳолда Kun.uz нашрининг рус тилидаги талқинида эълон қилинди. Мазкур материалларда Комил Алламжоновнинг инсон дунёқараши ўзгариши ва борлиқни англаши — иқтисодиёт ривожланиши билан боғлиқ экани ҳақидаги мулоҳазалари баён қилинган.

“Озодлик” радиоси бошқа ОАВдан фарқли равишда, Комил Алламжоновнинг ушбу иқтибосини нутқи ва яхлит контекс ичидан ажратиб олиб, унга атайин салбий тус берган, шу орқали ўзининг асл мақсади АОКА раҳбарини қоралаш ва обрўсизлантириш эканини билдириб қўйган. Натижада икки кун ичида ушбу материал жамоатчилик томонидан салбий қабул қилинган ва ушбу пост остида 730дан ортиқ изоҳ қолдирилган. Уларнинг 500 га яқини Комил Алламжонов шахси ва фаолиятини камситувчи характерга эга, дейилади ахборотда.

Шунингдек, ахборотда аксарият изоҳлар шахсий маълумоти ва сурати бўлмаган 48 та сохта профилдан қолдирилганини кўриши мумкин дейилади. Хусусан, энг фаол сохта профиллар қаторида — “Ивап Свирав”, “Ғиждувон Бухоро”, “Miniyozov Farxod” ва бошқалар санаб ўтилган.

Таҳллиларга кўра, шундай сохта профиллар воситасида ахборот кампанияси қўлланган бўлиб, бундан мақсад — К.Алламжонов фақат ўз бойлигини кўпайтиришдан манфаатдор эканлиги ва Ўзбекистондаги бошқа кўплаб амалдорлар каби унинг ҳам халқ билан иши йўқлиги ҳақида жамоатчилик орасида фикр пайдо қилиш ва бўрттириш бўлган. Шунингдек, у коррупцияда айбланган, АОКА директори лавозимидан истеъфога чиқиши зарурлиги ҳақида турли даъватлар билдирилган.

Ушбу вазият ёлғон ахборотларни тарқатиш учун сохта профилларни жалб қилиш дунё миқёсида ҳақиқий хавфга айланганини яна бир бор яққол кўрсатмоқда. Бу эса уларга нисбатан чора кўришни талаб этади. Сохта аккаунтларнинг бундай фаоллиги Ўзбекистон медиа майдонида ҳам кузатилмоқда, бунда муайян шахслар доирасининг манфаатлари йўлида сохта аккаунтлардан фойдаланиш тобора ортиб бормоқда. Шу муносабат билан бугунги кунда Агентлик томонидан IP-маълумотларни аниқлаш учун сохта аккаунтларни ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, кейинчалик улар тегишли идораларга қонуний чора кўриш мақсадида тақдим этилади.

АОКАнинг таъкидлашича “Озодлик” радиоси ахборот билан ишлашда ғирром усулларни қўлламоқда ҳамда журналистик фаолият ва этика тамойилларини бузишда давом этмоқда. Ушбу ОАВ раҳбарияти ҳозирга қадар АОКАнинг аввал юборган расмий мурожаатларига жавоб қайтармади, дея қўшимча қилинади манба ахборотида.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Реалист 15 август 2019 11:01
    Танқиидни кўтара билиш керак
    ўртоқ Алламжонов,ёки ёлғонми
    «Автотест» орқали монополия ўрнатганингиз??? ОАВ га сўз эркинлиги бермасдан бўғиб,цензорлик қилаётганингиз ёлғонми???
    Танқиддан хулоса чиқариб,
    янгича креатив фикрлашни ўрганинг,халқ сиз билган 5...10 йил илгариги халқ эмас,кўзи очилди,хамма нарсани кўриб,билиб турипти.Энди
    халқни рамкага сололмайсиз,
    сўз эркинлигини бўғолмайсиз,ўзгармасангиз бўшатиб қўйинг постни.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » "Озодлик" радиоси Комил Алламжоновга қарши қасддан салбий ахборот кампанияларини тарқатишда айбланмоқда