Мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудда Президент мактаблари ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик.
Президент мактабларининг асосий мақсади мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларнинг ривожланишига керакли шароитлар яратишдир, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.
Президент мактаблари STEAM (Science (фан), Technology (технология), Engineering (муҳандислик), Art (санъат) ва Mathematics (математика)) фанларини ўқитишга ихтисослашган бўлади. Яъни, Президент мактабларида ёшларга математика, физика, кимё, биология ва ахборот технологиялари ҳамда хорижий тиллар илғор таълим методологиялари асосида чуқур ўргатилади.
Президент мактабларида ўқувчиларни танлаш ва таълим сифатини таъминлаш учун уларни хорижлик мутахассислар бошқаради.
Мазкур мактабларни ташкил этиш учун Халқ таълими вазирлигига топшириқ берилган ва уларнинг дастлабгиси Нукус шаҳрида қурилади.