Ўзбекистонда бир ҳафта давомида онлайн аукционда 2,5 млрд сўмлик авторақамлар сотилди. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 17,5 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 50,8 фоизи иккинчи ва 31,7 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир. Шу жумладан, биржа савдоларининг ҳажми 618 миллиард сўмдан 681,5 миллиард сўмга ёки аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 10,3 фоизга ошган.
Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати аввалги ҳафтага нисбатан бир неча маротабага ўсиб, 6 миллион долларни ташкил этган.