Тошкентдаги боғча мудираси давлат манфаатларига етказган салкам ярим миллиард сўмлик зарарни қоплаб берди

Тошкентдаги боғча мудираси давлат манфаатларига етказган салкам ярим миллиард сўмлик зарарни қоплаб берди
Бош прокуратура матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, текширув натижасига кўра, Шайхонтоҳур туманидаги 197-сонли мактабгача таълим муассасаси мансабдор ва моддий жавобгар шахсларга нисбатан 2018 йил 22 сентябрда Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Мактабгача таълим вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат ходимлари томонидан 197-сонли мактабгача таълим муассасасида текшириш ўтказилган бўлиб, тўпланган текшириш ҳужжатлари жиноят иши материалларига қўшилган.

Қайд этилишича, тергов жараёнида давлат манфаатларига етказилган зарарнинг жами миқдори - 426 млн 875,5 минг сўм маблағлар 2018 йил 14 ноябрь куни муассаса собиқ мудираси Н.М. томонидан ихтиёрий равишда тўлиқ қопланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкентдаги боғча мудираси давлат манфаатларига етказган салкам ярим миллиард сўмлик зарарни қоплаб берди