Аввалгисидан 5 миллионга арзонроқ янгиланган Malibu модели тақдим этилди. Унинг афзалликлари нимада? (БАТАФСИЛ)

Аввалгисидан 5 миллионга арзонроқ янгиланган Malibu модели тақдим этилди. Унинг афзалликлари нимада? (БАТАФСИЛ)
UzAuto Motors компанияси янгиланган Malibu моделини тақдим этмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди. Қуйида янгиланган моделнинг афзалликлари ва унинг шу кунгача ишлаб чиқарилган Malibu'дан фарқи ҳақида сўз юритилади.

Янгиланган, кўпчиликнинг кўнглидан жой олган Malibu, Ўзбекистон бозорида Malibu 2.5л. ўрнини эгаллайди ҳамда унинг янги технологик ва тежамкор (30%) давомчиси бўлади.

Malibu 1.5 л. Turbo – бу чиройли ва уйғун тузилган седан бўлиб, бежирим ва аниқ чизгиларга эга.

Олдузатмали автомобиль аввалгисидан 100 килограммга енгил эканлигига қарамай, унинг узунлигига тахминан 12 сантиметр қўшган. Бундай натижага унинг 1,5 литрли 160 от кучига эга турбомотори сабабли эришилган.

Шуни қайд этиш лозимки, мазкур моделнинг нархи аввалгисидан 5 миллион сўмга арзон ва у иссиқ иқлимли мамлакатлар учун айни муддао саналади. Янгиланган моделнинг ранглар палитраси ҳам кенг доирада тақдим этилган. Дарвоқе, ушбу модель гўзал аёлларимиз учун ҳам жуда мос келади.

Шунингдек айни дамда янгиланган Facelift Malibu Turbo 2 л. автомобилининг ҳам савдоси йўлга қўйилган. Ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш 2019 йилнинг сентябрб ойидан бошланади.

Хариорларнинг Malibu автомобилига бўлган талаби катталигини инобатга олган ҳолда UzAuto Motors Асака банки, InfinBank va Ўзавтосаноат-лизинг билан биргаликда автомобилни байрамона акция шартларида харид қилишни таклиф этади.

Харидорларга шуни маълум қиламизки, ҳозирги вақтда Malibu 2.5л. автомобили жуда оз миқдорда чегараланган ранглар палитрасида қолган ва ушбу модель ишлаб чиқаришдан тўхтатилмоқда.

Компания дилерлар билан биргаликда Malibu2.5 л. автомобили учун шартнома тузган мижозлар олдидаги мажбуриятларини тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини кафолатлайди, дейилади компания матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Галтакбек 17 август 2019 07:35
    Ха Малибунинг очередида 6 ойлаб туришибди .. бир ховуч бойваччалардан бошка ким олиб билади... арзонлади эмиш...
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Аввалгисидан 5 миллионга арзонроқ янгиланган Malibu модели тақдим этилди. Унинг афзалликлари нимада? (БАТАФСИЛ)