Тошкент шаҳри Миробод тумани “Grand Mir” меҳмонхонаси яқинида номаълум шахс томонидан қоғоз қути ташалб кетилгани, воқеа жойига ИИВ, ФВВ, ССВ ва Миллий гвардия ходимлари етиб келгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Вазият юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Кеча, 15 август куни соат 18:45 да патруль-пост хизмати ходими Миробод тумани Миробод кўчасидаги 27/11-уй олдида турли ўлчамдаги эгасиз 6 та қоғоз қути аниқлаган. Сўнг, Миробод тумнаи ИИО ФМБнинг навбатчилик қисмига хабар берган. Воқеа жойига Ичк ишлар вазирлигининг портловчи ускуналарни зарарсизлантириш отряди мутахассислари зудлик билан етиб келган. Текширув натижасида бўш қутилар 27/11-уйда жойлашган пойафзаллар дўконига тегишли экани аниқланган.