Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаган қизларни турмушга бериш йилдан йилга ошиб бормоқда

Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаган қизларни турмушга бериш йилдан йилга ошиб бормоқда
Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаган қизларни турмушга бериш йилдан йилга ошиб бораётгани маълум бўлди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев айтиб ўтди. Унинг айтишича никоҳ ёши аёллар учун қонунан 18 ёш этиб белгиланаётган экан. Бугун бўлиб ўтган фракция йиғилишида айнан шу масала муҳокама қилингани маълум бўлди.

Бугунги фракциямиз мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси доирасида ушбу масала кўриб чиқилиб, маъқулланди, - дейди депутат. - Энди лойиҳа навбатдаги ялпи мажлисда кўриб чиқилади.

“Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенциянинг 1-моддасига кўра 18 ёшга тўлмаган ҳар қандай инсон бола ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга 1992 йил 9 декабрда қўшилган. Бироқ Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигида ўн саккиз ёшга етмаган шахсни никоҳ тузишга (турмушга чиқишига) рухсат берилиши ҳақидаги норманинг мавжудлиги халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва принципларига мувофиқ эмас эди.

Юқоридагиларга асосан, Оила кодексининг 15-моддаси биринчи қисми билан никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда. Амалда эса 17 ёш.

Маълумотларга кўра, ФҲДЁ органлари томонидан 17 ёшда никоҳи қайд этилган хотин-қизлар сони 2016 йилда 4233 тани, 2017 йилда 4853 тани ва 2018 йилда 5123 тани ташкил этган.

Қонуннинг қабул қилиниши хотин-қизларни эрта никоҳини ва эрта туғруғини олдини олишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида хорижий мамлакатларда никоҳ ёшини белгиланганлиги ҳолати ҳам ўрганилган. Жумладан, Россия, Арманистон, Тожикистон, Озарбайжон, Украина, Молдова, Франция, Германия ва Филиппин Республикасида никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун ўн саккиз ёш этиб белгиланган.

Узоқ вақтдан бери кўп муҳокамаларга сабаб бўлиб келаётган никоҳ ёши масаласида ҳечдан кўра кеч бўлса ҳам мантиқли қарорга келинаётгани кўпчилигимиз учун рози бўлишга арзирли ҳол, - деб ёзади Р. Кушербаев ўзининг телеграмдаги расмий каналида.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Бекзод 17 август 2019 15:16
    Шу муаммони кутарганга минг рахмат ногирон болалар шу сабабли купаймокда .
  2. Рахим Содикоаич Усманов 16 август 2019 19:19
    Ота она бу ешгача бокиб устириб энди, хает огирлиги сабабли Эри боксин деб беришган дур. Хотин кизлар кумита бозорлардаги аелларга шер укигандан кура бу масалани олдинрок кутариш керак эди.
  3. Галтакбек 16 август 2019 19:04
    Шуям яхши мактабда хомиладор булиб колганидан...
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаган қизларни турмушга бериш йилдан йилга ошиб бормоқда