Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра дарахтлар, буталарни, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳолларни ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш учун жавобгарлик мавжуд.
Бунда фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса йигирма бараваригача жарима белгиланган, дея маълум қилди Адлия вазирлиги.