ИИВ журналист ва блогерларга мурожаат билан чиқди

ИИВ журналист ва блогерларга мурожаат билан чиқди
Ички ишлар вазирлиги сайтида Янгибозор тумани ички ишлар органлари ходимлари томонидан тан жароҳати етказилганлиги юзасидан расмий муносабат эълон қилинди.

Жорий йилнинг 16 август куни ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Янгибозор тумани ИИБ ходимлари томонидан жиноят, айнан ўғрилик жиноятини содир этишга алоқадорликда гумон қилинаётган фуқаро Б.Сапаевга нисбатан тан жароҳати етказилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда, натижалари ҳақида қўшимча хабар берилади, дейилади расмий муносабатда.

Шунингдек вазирлик журналист ва блогерларга мурожаат қилди.

Блогерлар ва журналистлардан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг расмий вакилларидан барча тафсилотлар ва ҳолатларни аниқламай ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот ресурсларида расмий хабар эълон қилинмасдан туриб, ички ишлар органлари тўғрисида ишончли бўлмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз, дея қўшимча қилинади муносабатда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Солих 20 август 2019 22:32
    ИИБ ходимларининг фитратда ёлгончилиги малум. Ёлгон уларни яшаш тарзи ва шу сабабли уларни берган муломотига ишониш бу нодонлик.
  2. Азамат Ахатов 20 август 2019 14:13
    коп холатларда онгсиз фукаролар узларига катта бахо бериб атайин ходимларни калака килиш ёки нафсониятига тегиш холатлари учраб турибди.
  3. Doniyor Ziyayev 20 август 2019 06:05
    Yaxshi
  4. Улугбек Хикматов 19 август 2019 23:06
    Бошланди Энди ииб органлари оркали чора куриш хакида уйлаб куришяпти. У килишади бу килишади барибир эркинлик Узбекистонда кийин масала. Президентга сиесатни бошкача караш оркали сузларни утказишга харакат килишади....
    ...
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » ИИВ журналист ва блогерларга мурожаат билан чиқди