Танзила Норбоева: “Эркаклар қўзғалони” бўлди, улар аёллар учун умуман махсус ишонч телефонлари ишга туширилишини исташмади

Танзила Норбоева: “Эркаклар қўзғалони” бўлди, улар аёллар учун умуман махсус ишонч телефонлари ишга туширилишини исташмади
Бу ҳақда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева пойтахтимиздаги "City Palace" меҳмонхонасида БМТнинг “Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида“ги Конвенцияси (CEDAW) қўмитаси тавсияларининг бажарилиши юзасидан давра суҳбатида айтди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Эркаклар “1146” ишонч телефонларига қўнғироқ қилишиб, устидан шикоят тушган эркаклар жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилишларидан хавотир олганлар. Ҳозирги кунгача мазкур телефонлар орқали 7 мингга яқин мурожаат келиб тушган бўлиб, бир кун давомида энг кўпи билан 50-60 тага яқин қўнғироқ амалга оширилган.

“Эркаклар қўзғалони” бўлди, улар аёллар учун умуман махсус ишонч телефонлари ишга туширилишини исташмади. Биз уларга бу ҳуқуқий-маслаҳат, психологик қўллаб-қуввватлаш мақсадида ташкил этилганини тушунтирдик. Биз тушкунликка тушган аёлнинг кўнглини кўтариб, агар муаммо эркак кишида бўлса, у билан ҳам мулоқот ўтказишни кўзлаган эдик. Мақсадимиз – уларни жазога тортиш эмас, балки улар билан суҳбат ўтказиб, тўғри йўлга солиш”, дейди Норбоева.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Dildora Axanova 20 ноябр 2018 10:03
    Balki shundek ishonch telfonlari ishga tushsa , ko'pgina oyilavey hato-kamchiliklar izga tusharmidi ? Ayol va erkak munosabatlari to'g'irlanarmidi ? Ko'pchilik ayollar oylavey tushinmovchilik sabab oyilalarda janjallar ko'p, ajrimlar ko'p. Ayol ham bir inson , ko'p holatlarda kamsitilish va haqoratlar ostida yashab o'tayotgan ayollar qancha ? Bu masalani yanada targ'ib qilsa , ko'pgina erkaklar oyilasiga e'tiborli bo'larmidi ?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Танзила Норбоева: “Эркаклар қўзғалони” бўлди, улар аёллар учун умуман махсус ишонч телефонлари ишга туширилишини исташмади