Фарғона шаҳар ҳокими Хамид Хабибиддинов шу йил 14 август куни йиғилишда ходимларни ҳақоратлади, дея хабар қилди "Ҳордиқ.уз".
Манбанинг маълум қилишича ҳоким мажлисда 10 дақиқа ичида 100 дан ортиқ ҳақоратли сўзларни ишлатган. Айниқса мажлисда коммунал хизмат ташкилоти раҳбари Алишер Мўминов энг кўп дакки эшитган ходим бўлган. Шунингдек, А. Мўминовдан мажлсидан бир неча кун ўтиб ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзиш ҳам талаб қилинган.
Ҳокимнинг саноат тараққиёти, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Шерип Ниёзметов ҳоким барчанинг фойдаси учун койиганини айтган. Ниёзматов ҳокимни шаҳарнинг отаси эканини айтиб, ота бўлгандан кейин боласини урадиям, сўкадиям, эркалайдиям деган.
- Отанинг ҳар бир сўзи фарзандлар учун дори вазифасини ўташи лозим. Ҳоким сўккан бўлса, ишласин деб сўкади, - дея қўшимча қилган ҳоким ўринбосари.