Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратишини маълум қилди. У ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ўғли ҳамда онасининг суратларини қолдириб, қуйидагича изоҳ ёзди.
Миромон, болажоним менинг.
Унинг ҳар бир ютуғи менинг кичик ғалабамдир!
⠀
Фарзанд тарбиясини заҳматли, бироқ жуда завқли саёҳатга ўхшатаман. Бир умрлик саёҳатга. Мен болаларим учун биринчи навбатда ишончли дўст бўлишга ҳаракат қиламан. Уларни қандай кўришни истасам, ўзим ҳам шундай, уларга намуна бўлишга интиламан!
Орзуим ўғлимни мусиқага ошно қилиш эди, буни рўёбга чиқариш учун 25 йиллик танаффусдан сўнг яна фортепиано қаршисига ўтиришимга тўғри келди, дейди С. Мирзиёева.